26 August 2012
02:04 -
Мигрантлар келаси йилдан рус тилидан имтиҳон топширади
Келаси йили рус тилидан имтиҳон топшириш Россияда яшаб, ишламоқчи бўлган мигрантларнинг ҳаммаси учун мажбурий қоидага айланади.
Давлат Думасига тегишли қонун лойиҳасини киритиш режалаштирилган, дея хабар беради "Финам FM". Шунингдек Россияга келувчилар Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон топширишларига тўғри келади. “Миграция 21 века” жамғармасининг раиси Вячеслав Поставниннинг фикрича, бу билан яна бир коррупция схемаси пайдо бўлиши мумкин.
"Улар (мигрантлар – таҳ.изоҳи) пул ишлашга келади. Оилалари улардан пул кутади, рус тилини эса бир ёки икки кунда ўрганишнинг иложи йўқ. Шунинг учун бу нимага олиб келиши, ҳали катта савол. Улар курсларда ўқиб, имтиҳон топширгани ҳақидаги маълумотномаларни сотиб олишга ўтишини фаҳмлаш қийинмас. Бу бизда тиббиётдагидай яна бир коррупция занжирига олиб келади. Маълумотномаларнинг 80% қалбаки” - дейди Поставнин. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, рус тилини ҳамма билиши шарт эмас.
"Агар бирор бир бригада ишчилари газ қувурини оддий қувурларни қуришга келса, уларнинг ҳаммаси ҳам рус тилини билиши шарт эмас, бригадирнинг тил билиши кифоя”, - дея қайд этади "Миграция 21 века" фондининг раҳбари.У келувчиларнинг интеграциясидан биринчи навбатда мигрантлар эмас, балки Россия ҳукумати манфаатдор бўлиши кераклигини таъкидлади. // olam.uz