25 August 2012
04:32 -
АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги
Суверен, мустақил давлатнинг йигирма бир йиллиги нишонланар экан, АҚШ элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллайман.
Ўтган йигирма бир йил ичида Ўзбекистон суверен давлат сифатида ўз мустақиллиги ва тараққиётини мустаҳкамлашда катта ютуқларни қўлга киритди. Бу йиллар давомида Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўзаро манфаатлар ва ҳурмат асосидаги кучли муносабатни барпо этди.
Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар чоғида ҳукуматларимиз фан, қишлоқ хўжалиги, таълимий алмашинув, савдо, хавфсизлик, сиёсий ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари соҳалари бўйича биргаликдаги фаолиятни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди. Эркин, бозорга асосланган, демократик жамият йўналиши бўйича янада ривожланишини рағбатлантирган ва қўллаб-қувватлаган ҳолда, Қўшма Штатлар ҳар доим Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб қолади.
Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига давомий тинчлик, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилашга ижозат бергайсиз.