25 August 2012
02:47 -
Фавқулодда ғaлабa: Хавфсизлик чоралари кучайтирилган Тошкентда эчкемар қўлга олинди
Мустақиллик байрами олдидан пойтахтни мардикор-у келгиндилардан тозалаб, кучайтирилган тартиб ўрнатаётган миршаблардан ўрнак олган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шаҳардаги қабристонлардан бирида йирик эчкемарни қўлга олди. Узунлиги 1,5 метр келадиган бу йирик заҳарли жонивор тутиб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва “Қизил китоб” ҳимоясига олинган мазкур ноёб жонивор Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди. Бeчoрa эчкемар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан қўрқиб бирор хасталик орттирмаган бўлса, ҳайвонот боғида узоқ яшайди, дейди мухбиримиз.