23 August 2012
01:50 - Украина Президенти Харьковда Мустақиллик Монументини рус тилида очди

 

Бу мамлакат СССРдан мустақил бўлганини 24 августда нишонлайди. Бугун Президент Виктор Янукович Харьков шаҳарининг марказида Мустақиллик Монументини очгани, очиш пайтида фақат русча гапирганини УНИАН агентлиги хабар қилди. Бу агентликнинг мухбири Януковичдан нима учун русчада гапирганини сўрган экан, шундай жавоб олибди: «Мен ҳар минтақада шу ерда яшайдиганларнинг тилида гапираман. Бундай савол бераётганлар эса, Украинани парчалашади, бу ерларда яшайдиган одамларнинг нуқтаи назарини эътиборга олишмайди».

Маълумки, яқинда Украинада қабул қилинган қонунга кўра, мамлакат минтақаларида минтақа аҳолисининг 10 фоиздан кўпроғини ташкил этувчиларнинг тили давлат тили билан бир даражага эга бўлади. Харьковда руслар аҳолининг 10 фоиздан анча катта қисмини ташкил этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону