22 August 2012
00:21 -
Учкўприкда газ портлади
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги хусусий хонадонларидан бирида газ баллони портлади ва натижада уй бекаси ҳамда унинг жияни оғир куйиш жароҳати билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон ИИВнинг Ёнғинга қарши кураш бошқармаси инспектори Анвар Худойқулов газ мурватининг очиқ қолгани, буни билмаган уй бекаси электр чироқни ёққач, портлаш содир бўлганини таъкидлаган.
ИИВ мулозимига кўра, бир ҳафтанинг ўзида мамлакатда 200 дан ортиқф ёнғинлар қайд қилинибди. 3 киши куйиш жароҳатини олган бўлса, 330 миллон сўмлик ашёлар миршабларнинг фидойилиги билан асраб қолинибди. Қанча зарар кўрилгани Худойқулов томонинан гапирилмаган.