21 August 2012
06:22 -
Ўзбекистонда яна мактаб формаси жорий этилмоқда
Ўзбекистон мактабларида педагоглар ва ўқувчилар учун мактаб формаларини жорий этиш бўйича мажбурий талаб қўйилди. Бу ҳақда янги ўқув йилида таълим сифатини кўтаришга бағишланган матбуот анжуманида сўз борди.
Халқ таълими вазирлиги “Умумтаълим мактабларида ички тартиб ва қоидаларни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқни чиқарди. Ҳужжатга кўра, ҳар бир мактаб жамоаси ота-оналар билан келишган ҳолда ўз мактаб формасини, шу жумладан унинг ранги ва бичимини танлаш ҳуқуқига эга. Аёл ўқитувчилар учун мажбурий қоидалар орасида, масалан, юбканинг узунлиги тиззадан баланд бўлмаслиги кераклиги ҳам кўрсатилган.
Шунингдек, матбуот анжуманида август ойи бошига қадар 249 та умумтаълим мактабида қурилиш ишлари якунлангани қайд этилди. Йил охиригача ўз эшикларини 30 та янги мусиқа ва санъат мактаби очади, 28 таси эса капитал таъмирдан сўз фаолиятини бошлайди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
Анъанага кўра, барча биринчи синф ўқувчилари Президент совғаларини олади. Улар ўқув анжомларидан солинган сумкалардан иборат. Бундан ташқари кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига қишки кийим тўпламлари тақдим этилади.
2012-2013 ўқув йилида ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш бўйича ишлар мўлжалланган – бунга мамлакат бўйлаб ўтказиладиган “Билимлар беллашуви” танлови ва “Йилнинг фанлар бўйича энг яхши ўқитувчиси” республика танлови хизмат қилади. // olam.uz