17 August 2012
07:33 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “ТОШКЕНТ” ТЕЛЕКАНАЛИДА ЭРГАШЕВГА ЭРГАШГАНЛАР КАМ БЎЛМАЙДИ...
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телерадиоканали бир гурух ходимлари Ўзбекистон президентига ва хукумат бошлиқларига арзнома билан мурожат қилганлар. Телевидение ходимлари ўз рахбарлари яъни Тошкент теерадиоканали директори Хуснуддин Иргашевнинг рахбарлигида телеканалда авж олган таъмагирлик ва порахўрлик, таниш-билишчилик ва бошқа бемазагарчиликлар хақида арз-дод қилганлар. Хозир ана шу аризанинг айрим жойларидан парчалар келтирамиз.
Аризачиларнинг ёзишларича, “Тошкент” телерадиоканали рахбари Хуснуддин Эргашев “ўзи хон кўланкаси майдон” бўлиб, истаган қонунбузарликларни амалга ошириб юрибди. У ўз атрофига Мирзабеков Отабек, Кўзибоев Зокир, Зокиров Фурқат каби гумашталарни тўплаб олган ва улар ўз навбатида телевидениега аслида фақат пул топиш, нима қилиб бўлсада кимдандир пул ундириш мақсадида ишга кирган одамлардир.
Хуснуддин Эргашев асос солган ғайри қонуний “пул ишлаш заводи”да унинг гумашталари ўз зиммасига юклатилган махсус вазифаларни бажарадилар. Масалан Отабек Мирзабеков хонандаларнинг кўшиқлари эфирга узатилиши эвазига улардан 300 доллар йиғиб олиши, Зокир Қўзибоев ходимларнинг “пулли” кўрсатувларини эфирга узатишга маъсул хисобланиши, Фуркат зокиров эса радио ходимларидан пул ундириш учун маъсул хисобланиши келтириб ўтилган. Бу каби “маъсул ходимлар” Эргашевнинг соясида анча мунчани ташкил этади ва уларнингг хар бири йиғилган “хосил”ни Хуснуддин Эргашевга киритиб беради.
Х.Эргашев пуллар йиғилганидан кейин ўз гумашталари билан хисоб-китоб қилиб бўлганидан кейин бу пулларнинг тенг ярмини ўзида олиб қолади ва қолган иккинчи ярмини хар хафтанинг охирида телерадиокомпания раисининг биринчи уринбосари Бахром Ўтановга олиб кириб беради. Шунинг учун Х.Эргашевнинг мушигини биров пишт дейишга ботинолмайди. Чунки унинг соябони, бошқача айтганда танкаси кимсан Миллий телерадиокомпания раисининг Режим масалалари бўйича биринчи ўринбосари қудратли Бахром Ўтановдир.
Х.Эргашев билан Б.Ўтанов қалин дўст бўлиб улар биргаликда истаган номаъқул ишларини қилиб келишмоқда. Хуснуддин Эргашев Тошкент телеканалига рахбар бўлганидан кейин ўтган бир-икки йил ичида “Тошкент телерадиоканалига 50 дан ошиқ Тошкент вилотяида яшовчи фуқаролар ишга олинган. Уларнинг аксарият Х.Эргашев ва Б.Ўтановнинг одамлари эканлиги эса кундек равшан. Улар орасида “тепадан” айтилган яъни Б.Ўтановнинг топшириғига биноан ишга олинганлар билан бир қаторга Х.Эргашевнинг таниш-билишлари ва қариндошлари хам бор.
Ачинарлиси шундаки, ишга олинаётган одамлар ижоддан узоқ ва қўлидан бирон тайинли иш келмайдиган, фақат давлат идораларига ишга жойлашиб олиш илинжида юрган кимсалардир. Улар на муттахассис, на ижодкор ва на қобилиятлари бор. Тошкент телеканали ходимларнинг куюниб кетаётганига асосий сабаблардан бири шуки, хали телевидение тарихида бунчалик кўп ижоддан узоқ бўлган ва истеъдодсиз кимсалар ишга олинмаган, телеканалда неча йиллардан бери халол меҳнат қилиб келаётган ва қобилиятли ходимлар эса бунчалик хор қилинмаган эди.
Ишлаб турган ва яхши кўрсатувлар тайёрлаётган телеканал ходимларини бир четга суриб қўйган холда, уларнинг ижодини қўлидан тортиб олиб, телевидениега мутлақо бегона бўлган, на дипломи ва на малакаси бўлмаган, тепадаги акахонлар инояти билан ишга кириб олган чаласавод кимсаларга хамма шароитни яратиб беришдан не мақсад? Ахир бу кимсаларнинг бор-йўқ нияти фақат эфирга чиқишдан иборат-ку. Нима учун Тошкент телерадиоканали рахбарлари шундай кимсаларга йўл очиб беришяпти, уларни ишга бугун қабул қилиб эртасига эфирга чиқариб қўйишяпти?
Бу саволга жавоб аниқ: нафси хакалак отганда хуқуқий саводхонлик хам, қонунлар хам унитилади. Экранга чиқишга на ижодий, на маънавий ҳуқуқи бўлмагани холда бир юмалаб телевидение ходимига айланиб қолаётган ва экранлардан тушмаётган бу чаласавод ходимлар Хуснуддин Эргашевнинг мархаматига шунчаки еб-кетарга сазовар бўлаётганлари йўқ. Уларнинг кўпчилиги Эргашевга ва Ўтановга пул бериш эвазига ишга кирмоқдалар. Кўчадан келган хар қандай одамни ишга қабул қилиш масаласида хам катта бизнес йўлга қўйилган бўлиб бу хизматларнинг ўзига ярашга “ставкалари” бор. Мухбир бўлиб ишга кирадиган одам 200 доллар, телебошловчи бўлиб ишга кирадиганлар 300 доллар тўлаши керак. Бирон яхшироқ лавозимга масалан бухгалтер ёки бўлиб бошлиғи лавозимини истаган эса ишга кириш учун минг доллар тўлаши лозим...
Малака ва билими бўлмаган одамларни пул эвазига юқори лавозимларга тайинлаш шундай тус олганки, директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига ижод кўчасидан хатто кўзини юмиб хам ўтмаган, чала мухбир бўлиб ишлаб юрган Зокир Қўзибоев тайинланган. Бу лавозим учун Зокир Қўзибоев Хуснуддин Эргашевга икки минг доллар берганлиги, Хусунддин Эргашев эса бу пулларнинг ярмисини Бахром Ўтановга олиб кириб берганлиги маълум.
Бундай маълумотлар телевидение ходимлари ўртасида жуда тез тарқалади ва бу ҳақида бурчак-бурчакларда пичирлашиб гаплашиб юрадилар. Лекин баралла айтишга, бу инсофсизликлардан дод деб бақиришга бирон бир кишининг юраги бетламайди. Чунки раис ўринбосари Бахром Ўтановнинг қахридан хамма қўрқади. Шу боисдан хамма кар ва соқов бўлиб юраверади. Истаган одамини ишдан бўшатиб юборишга, хатто қаматиб юборишга қодир бўлган Б.Ўтанов эса ўзини худди подшохлардек тутиб юраверади. Хуснуддин Иргашев эса ана шу подишохнинг ўнг қўл вазирига айланиб олган ва хақиқий ижодкорларнинг қонини ичиб, нонини яримта қилиш эвазиги ўз чўнчакларини тўлдириш билан овора.
Х.Эргашев ва унинг соябони Б.Ўтанов таъмагирлик ва порахўрлдик билан шуғулланиб келаётганлари етмагандек бу икки улфат ёшгина ва хаё масаласида хаминқадар бўлган қизларни ўзларига “хизмат” қилдириб, кейин бунинг эвазига уларни телевидениега ишга жойлаштириб қўймоқдалар. Бу қизлар уларга қандай хизмат қилишини эса кўз олдингизга келтириб бўлгандирсиз. Ана шундай шармандали ишларга қодир бўлган аёллар Тошкент телеканали ходимлари орасида сўнгги вақтд кўпайиб кетганлиги телеканал ходимлари орасида қаттиқ норозиликка сабаб бўлмоқда.
Булар хам етмагандек Х.Эргашев ва Б.Ўтанов биргаликда Б.Ўтановнинг хонасига кириб олиб қимор ўйнашлари ҳақида хам маълумотлар бор. Қиморбозлик, таъмагирлик, уятсизлик урчиб кетганлиги учун хам Ўзбекистон телевидениесида сўнгнги вақтларда одамлар косаси оқармаяптимикин? Телдевидениеда гунохлар кўпайиб кетмадимикин? Бунинг жавоби борлигини Эргашев ва Ўтановга ўхшаганлар билармикин?
Х.Эргашев бутун эътиборини ўз нафсини қондириш ва тепадаги акахонларинингг хар бир истакларини бажаришга қаратганлиги учун телеканалдаги бутун фаолият биринчи ўринбосари Зокирджон Қўзибоевга топшириб қўйилган. Зокир Қўзибоев эса Тошкент телеканалини сийқаси чиққан, савиясиз кўрсатувлар билан тўлдириб ташлаган. Умрида бирор тайинли ва мақтовга арзирли кўрсатув тайёрлаб кўрмаган одам кўрсатув тайёрлаш жараёнига қандай рахбарлик қилиши мумикн? Лекин Зокиржон Қўзибеов ижодкор деган номга номуносиб бўлса хам, хар йили икки, уч марта мукофот олиб турмаса кўнгли жойига тушмайди. “Олтин қалам” мукофоти дейсизми, “МТРК соврини” дейсизми, Йилнинг эгн фаол журнаолисти дейсиз, хуллас “Тошкент” телеканалининг асл ижодкорлари бир четта қолиб, директорнинг биринчи ўринборсари Зокир Қўзибоев бу мукофотларга лойиқ кўриб келинмоқда...
Директор Хуснуддин Эргашевнинг ўзи хам директорлик лавозимига ўтирганига қадар бачкана ва савияси бир чақалик қимматга эга бўлмаган хажвий кўрсатувларда қатнашиб кун кўрарди. У бир жумла гапни саккизта хато билан ёзадиган, ижодий қобилият деганларини тушида хам кўрмаган актер бир одам. Лекин Тошкент канали ходимлари минг машаққат билан тайрёлаган хар бир кўрсатувнинг охирида Бадиий рахбар Хуснуддин Эргашев деган ёзув савлат тўкиб туради. Кошки эди бу кўрсатувларга Хусуддин Эргашев қўли ёки хатто бармоғини текказган бўлса. Ўзи кўрсатув тайёрлашни билмайдиган ва кўрсатув тайёрлаётганларга ёрдам у ёқда турсин хатто бир тайинли маслахатини бера олмайдиган одам қандай қилиб Бадиий рахбар бўлиши муимкин? Ахир Бадиий рахбар деган ном жуда улуғ. Бундай мартабага шогирдлар етиштирган ва ўша шогридларнинг кўрсатуаларини бошидан охиригача тепасида туриб биргаликда ишлаган етук журналистларгина муносиб эмасми? Нима учун энди фақат таъмагирлик ва порахўрлик сохасидагина “шогирд етиштириб” юрган бундай кимсани кўрсатувларга бадиий рахбар деб ёзиш мумкин?
Тошкент телерадиоканали директори Хуснуддин Эргашевнинг яна бир ўринбосари Фуркат Зокиров эса Тошкент радиоканалида худди шундай ўғирлик ва таниш-билишчилик бозорини чаққон қилиб ўтирибди. Фуркат зокиров Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг телевидениедаги “элчиси” мақомига эга бўлиб, давлат солиқ қўмитаси раисининг соясига салом беради. Солиқ қўмитасининг гумаштаси Комил Алламбергенов деган одам орқали Фуркат Зокировга топшириқлар бериб турилади. Солиқ қўмитаси раисининг хар бир топшириғига икки букилиб “хўп бўлади” деб бажариб юрган Фуркат Зокирров эса телевидениени солиқ қўмитасининг матбуот марказига айлантиб олган. Бу борада Ф.Зокиров телевидениедаги ҳар бир телерадиоканални қўлига олган бўлиб, солиқ қўмитасининг топшириғи асосида барча каналларда солиқчиларга алоқадор лавҳаларни жойлаштириш билан шуғалланади. Бунинг эвазига эса Комил Алламбоев унга участка қуришда ва машниалар сотиб олишда кўмаклашади.
Фуркат Зокиров телевидение тарихидаги энг учига чиққан туллак эканлиги ва телевидениедаги хамма порахўрларнинг устози шу одам эканлигини хамма билади. Ўхшатмасдан учратмас деганларидек Хуснуддин эргашев ана шу одамнинг энг қобилиятли шогирди бўлиб чиқди. Устозидан ўтмаган шогирд шогрид эмас. Буни Хуснуддин аллақачон исботлаб бўлди.
Телевидениеда пул топишнинг минг бир усулларини ўргатгани эвазига Хуснуддин Эргашев устози Фуркат Зокировнинг оғзидан чиққан илтимосини қондиради. Тошкент телеканали ходимлари келтирган мисолларга кўра, Фуркат Зокиров “Ёшлар” телеканалида оператор бўлиб ишлайдиган ўғлини уйлантирганида Хуснуддин Эргашев унинг эшиги тагида ётиб олиб хизмат қилган ва элга ёзилган ош дастурхонини турли ноз неъматлар, спиртли ичимликлар ва хонандалар билан таъминлаб берган.
Худди шундай “холис хизматлар” Х.Эргашев томонидан бошқа рахбарларга хам доимий равишда кўрсатиб келинади. Маслаан раис ўринбосари Бахром Ўтанов қизини узатганида ош дастурхони тўлиқ Хуснуддин Эргашев зиммасида бўлди. Бундай хотамтойилик ниманинг эвазига? “Тошкент телеканали холдимларининг пешана тери эвазига. Ҳақиқий журналистларни четга суриб, уларнинг ўрнига билимсиз ва истеъдодсиз одамларни эфирга чиқарганлиги учун йиғиб олинган пуллар эвазига. Мансабга нолойиқ одамларни мансабга миндириб қўйиш учун олинган поралар эвазига.
Эргашевнинг энг яхши кўрган ибораси: “Мен билан дўстлашган одам кам бўлмайди”. Бу “дўстлик”нинг тагида нималар ётганини хамма билади. Эргашевга дўст бўлиш учун унинг яратиб қўйган ғайри қонуний “пул ишлаш заводи”га гумашта бўлиб ишга кириш керак. Бу эса ўз навбатида Бахром Ўтановнинг хам мархаматига мушарраф бўлиш деганидир. Х.Эргашевнинг мушигини пишт дейишга бирон кимса ботинолмаслиги сабабларини билиш қийин эмас. Бахрром Ўтанов ўзига ана шундай хотамтойи ва уддабуро бизнесменни улфат қилиб олганидан хурсанд бўлмайдими? Шариллаб оқиб келаётган даромад ариғига кимдир тўсиқ қўймоқчи бўлса, ўшани бурда-бурда қилиб ташламайдими? Албатта бурдалайди. Албатта ўзининг гумаштасини химоялайди. Унинг химоясида бўлган одамга бирон эътироз билдириш ёки унинг адолатсизлигига қарши чиқиш эса қудратли Бахром Ўтановга қарши чиқиш деганидир. Бу эса энг камида ишдан ҳайдалиш дегани. Бунинг устига Эргашевнинг ўзи хам Бахром Ўтановнинг қалин дўсти эканлигини ён-атрофдагиларга таъкидлаб, уларни вақти-вақти билан қўрқитиб туради. Шунинг учун хам Тошкент канали ходимлари оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи кулсин дейишдан нарига ўтаолмай, Эргашевга ва унга эргашиб юрган Қўзибоевлар, Мирзабековлар, Зокировларга чидаб келмоқдалар. Бу бардош қанчага етаркин? Буни вақт кўрсатади...
Тошкент телерадиоканали ходимлари ўз аризаларида хукуматдан ёрдлам сўраб, уларни камситиш ва четга суриш хисобига канални порахўр ва уятсиз кимсаларга макон қилиб бераётган директор Хуснуддин Эргашевдан халос этишларини ўтиниб сўраганлар. Бундай кимсалар телевидениенинг пок номига доғ тушириб келаётганлиги, телевидениеда кўп яхши ишлар қилинаётган бўлсада лекин Х.Эргашев каби порахўр ва бемаза кимсаларнинг қилмишлари телевидениенинг мисқоллаб тўпланаётган обрўсини бир тийинга чиқармоқда. Шундайларнинг касрига қолиб МТРК раиси Алишер Ходжаевнинг номи хам булғаниб кетаётгани, аслида Ходжаев телевидение ривожи учун тинимсиз харакат қилаётганлиги, лекин бу харакатларга пастда биқиниб олган айрим рахбарчалар ва уларнинг хомийлари томонидан амалга оширилаётган қонунбузарликлар катта путур етказиб келаётганлигидан афсус биллдирилган.
Кўпчиликнинг ризқини қирқиб, телевидениени адолатсизлик ботқоғига судраётган кимсаларнинг ва уларнинг тегирмонига сув қуйиб келаётганларнинг жазоси борми? Аризчалар ўз аризаи додларини шу савол билан якунлаганлар. Улар бу саволларига қандай жавоб оладилар? Буни воқеалар ривожи кўрсатса керак...
Яна ким билади дейсиз. Бизда бўлиши керак бўлган нарсалар бўлмаслиги мумкинлиги аниқроқ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения