17 August 2012
06:42 -
ЎЗБЕК МИЛИЦИЯСИ — ЗЎРОВОНЛИК ТИМСОЛИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №28, 10.08.2012)

Ҳозирда Жиззах вилояти Арнасой тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) билан айбланаётган, дастлабки терговлар даврида шафқатсиз қийноққа солинган 25 яшар Ойбек Султонов Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради(!). На ўлиги, на тириги маълум бўлган, ота-онасидан яширилаётган “босқинчи” Жиззах вилояти Зафаробод туман судининг 2012 йил 17 июль кунги ажрими билан айбланиб қамоққа олинган. Ховосдаги тергов изоляторида сақланаётгани айтилаётган Ойбек сўроқ пайтида жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан қаттиқ калтакланган. Бутунлай тилдан қолган, сўнгги учрашувда отасини танимаган.
Бироқ у шу кунларда Ховосдаги тергов изоляторидан ҳам йўқолиб қолди. Арнасой туман ИИБ терговчиси Ўктам Шароповнинг айтишича, Ойбек Самарқанддаги руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетилган. Лекин у Самарқанддан ҳам топилмаяпти-да. Ота-она Ойбекнинг тақдири ҳам Сирдарё вилояти тиббий экспертиза комиссиясининг собиқ раҳбари Норбек Турдиалиевнинг тақдирига ўхшашидан изтиробда. ВТЭК бошлиғи миршаблар қийноғига чидай олмай ўзини ўлдирган. Шунинг учун ҳам Ойбекнинг қариндошлари Тошкентда идорама-идора юриб, боласини топиб беришни сўрамоқда. Лекин ҳеч ким уларнинг додига қулоқ солаётгани йўқ.
Шу йилнинг 19 июлида Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Ғалабанинг 40 йиллиги кўчасида қутурган милиция зобити Зариф (фамилиясини аниқлаб бўлмади — Эзгулик)га дуч келган фуқаро Фарҳод Эргашев калтакланди, ҳақорат қилинди. Сўнгра Тошкент шаҳар ИИББнинг дайдиларни сайлаш ва тарқатиш марказига олиб келинди. Ундаги тан жароҳатларини кўрган марказ фуқарони қабул қилмади. Милиция зобити шифохонадан аллақандай маълумотнома келтириб, фуқарони 5 суткага қаматтирди. Энди миршабдан калтак еган, шаъни-ю қадр-қиммати топталган фуқаро ҳам идорама-идора юрибди. Унинг ҳам додига ҳеч ким қулоқ солаётгани йўқ.
Афтидан, солмоқчи ҳам эмас, лекин афсуски, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти инсон ҳуқуқлари таъминланаётгани, ҳатто вазирлик қошида инсон ҳуқуқлари бошқармаси (!) ишлаётганини иддао қилмоқда. Хорижий делегациялар билан учрашувлар, халқаро анжуманларда инсон ҳуқуқларидан лоф урмоқда. Шу йўл билан юқоридаги каби зўровон, қонунсиз фаолият олиб бораётган, қийноқни оддий норма деб билувчи ҳамкасбларини ҳимоя қилмоқда.
Юқорида номи келтирилган Ойбек Султонов эса руҳан носоғлом, нимага қамалгани-ю, нега калтакланганини тушуниб етмайди. Фарҳод Эргашев ҳам кўринишидан содда, баёв бир йигит. Миршабдан калтак ейишни тақдир деб билаётгандир. Аммо замонавий давлатчилик, ҳуқуқий демократик жамият даъво қилаётган Ҳукумат, Бош прокуратура-чи?.. Уларнинг соғлиғи, дунёқараши, зеҳни жойидамикан?!