09 August 2012
01:25 -
Юртдошларимизнинг XXX Олимпиадада яна иши юришмади
Лондонда ўтаётган мусобақаларда 1000 метрлик масофага каноэда эшкак эшиш бўйича олтин медалга даъвогарлик қилаётган юртдошимиз Вадим Менковнинг ғалабасига кўпчилик умид қилганди. Ўз йўналиши бўйича икки марта жаҳон чемпиони бўлган Вадим кутилмаганда рақибларига ҳисобни бой бериб қўйди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди. Бронзадан медали оломаган спортчимизнинг муваффаққиятсизлиги бошқа спортчиларимизга ҳам руҳан зарба бўлмасин, ишқилиб.