08 August 2012
23:34 -
Хоразмдан “Муҳаммад” ёзуви акс этган қовун топилди
Бу ҳақда бугунги “Даракчи” газетаси ёзган. Хоразм вилояти Хива тумани Огаҳий жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Шокирбек Матниёзов қўшнисидан сотиб олган қовунда Пайғамбаримизнинг исми, табиий, араб алифбосида акс этган экан. Қовунда акс этган мўъжзани Паҳлавон Маҳмуд мақбараси имом-хатиби Собиржон қори ҳам тасдиқлабди. Ҳозир қовун Матниёзов хонадонида экан, хонадон эгаларининг уни сўйишга кўзи қиймаётган эмиш.
“Даракчи” эса қовун ҳақидаги маълумот ва унинг суратини Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига юборибди.
Унутмаслик керакки, бу каби ҳоллар аввалари ҳам учраган, ҳайрон қоладиган жойи ҳам йўқ. Айниқса, арабча ёзув нақшга ўхшаб кетишини ҳисобга олсак, жуда кўп ёрда муқаддас сўзларни ўқиш мумкин. Тағинам кўпчилик арабчани билмайди, акс ҳолда ҳамма мўъжиза ёзувларни ўқиш билан овора бўлган бўларди. Кўраётганингиз расдма “Муҳаммад” сўзининг арабчи ёзилиши келтирилган, юқори қаторда каллиграфик ёзилиш, пастда – оддий ёзилиш.