08 August 2012
21:45 -
Нега Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Франсуа Готени аҳмоқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда
Давлатнинг расмий ахборот воситаси бўлмиш ЎзА Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Франсуа Готени аҳмоқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилгани очиқча кўриниб турибди. Чунки, шундай буюк давлатнинг элчиси ЎзАга берган интервьюсида гапиргани иддао этилаётган нарсаларни гапириши мумкин эмас. Элчининг аҳмоқликда айбламасликнинг ягона йўли – ЎзА мухбирларнини сохтакорликда айблашдир.
Ишонамизки, жаноб элчи ЎзАнинг мухбири томонидан иддао қилинаётган гапларни гапирмаган.
Масалан, гўёки Франсуа Готе "Мустақил Ўзбекистоннинг жаҳондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда”, деган эмиш.
Ақлли одам, ҳақиқатни кўриб турган одам шундай дея оладими? Жаҳонни қўйиб туринг, Ўзбекистон Марказий Осиёда ва МДҲда нуфузини фақат йўқотиб бормоқда-ку.
Ҳозир ҳаммани диққат-эътиборининг марказида турган Олимпиада ўйинларини олинг. Қозоғистонг 6 та олтин ва 2 та бронза медали олиб, ўзини дунёга танитаётган бир пайтда, Ўзбекистон биттагина бронза медали олди. Яна бир-иккита медаль олиш имкониятимиз қолди, холос.
Спорт ҳам давлатнинг кўрсатгичими, дейдиганлар топилиши мумкин. Келинг, бошқа расмий рақамларга эътибор берайлик.
- Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги мамлакатимизда ўтган йилги Ялпи Ички Маҳсулот 77 трлн 842 млрд сўм бўлганини билдирди. Расмий курс бўйича, бу $42,67 млрд бўлади. Қозоқларнинг 2011 йилги Ялпи Ички Маҳсулоти 180 млрд доллар (!!!). Яъни, биздан 4,2 марта кўп. Ўзбекистннинг аҳолиси Қозоғистондан 1,8 баравар кўп эканлигини ҳисобга олсак, киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 6-7 баравар (!!!!) орқадамиз.
- Яна бир мисол. Ўзбекистода минимал иш ҳақи ҳозир $38. Қоғоғистонда эса - $116,5, биздан уч баравар кўп.
- Тошкентда ўртача ойлик $120, Остонада $827, яъни сал кам 7 баравар кўп. Дарвоқе, Бокуда ўртача ойлик $596, Бишкекда - $285, Душанбеда - $150.
- Миллионлаб ўзбеклар Қозоғистон ва Россияда мардикорлик қилиб оила боқишмоқда.
Франциянинг элчиси шунчалик ақмоқки, бу рақамлардан хабари йўқ дейиш мумкин эмас, демак, ЎзА ёлғон хабар тарқатган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения