07 August 2012
23:44 -
Икки адлиячи раҳбар қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди Ўзбекистон Адлия вазирлиги жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Акбар Набираевни 6 йилга олти йилга, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Расуловни эса 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ҳамда полрахўрликда айбланган бу шахслар устидан маҳкама бораётгани ҳақида аввал ҳам хабар бергандик.
Жиноят ишига кўра, Адлия вазирлиги мулозими Умид Расулов жорий йилнинг февралида 500 АҚШ доллари, Набираев эса апрелда 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда ушланган.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасига узоқ йиллар раҳбарлик қилган, “Бирлик” Партияси рўйхатга олмаслик ҳақидаги жавобларга имзо чеккан Жалол Абдусатторов 2009 йилнинг 26 апрелида 14 йилга, 2008-10 йилларда Адлия вазири бўлган Равшан Муҳитдинов эса 15 йилга қамалган.