07 August 2012
22:45 -
Фарғонада кекса бирликчи ва эзгуликчи Эргаш Бобожонов маҳкамага тортилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган релизида билдирилишича, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ тумани суди 72 ёшли “Бирлик”чи, техника фанлари номзоди Эргаш Бобожоновни бур гуруҳ раҳбар ходимларга нисбатан туҳмат ва ҳақорат қилишда айбламоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 40-моддаси (Туҳмат) ва 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан ҳуқуқбузур деб топилган кекса сафдошимиз кейинги йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг туман бўлими фаолиятини мувофиқлаштириб келаётган эди. У кўплаб фарғоналикларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, мавжуд қонунбузарликлар борасида матбуотда ҳам чиқишлар қилар эди.
“Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятовага кўра, Эргаш Бобожоновга ҳуқуқ ҳимоячилиги даврида бир қанча босим ва тазйиқлар мунтазам давом этиб келди. Хусусан, Бобожоновга нисбатан жамоатчилик йўли билан шантажлар уюштириш айниқса 2009-11 йилларда авжига миниб, у яшайдиган Тошлоқ туман Ахшак фуқаролар йиғини ҳатто ҳуқуқ ҳимоячисининг юқорига ёзилган мурожаатлари инобатга олинмасин, деган куракда турмайдиган қарорлар чиқаришгача борди.
“Эргаш Бобожонов ғайри конституциявий тарзда жавобгарликка тортилган. Ҳатто уни суд қилиш учун туман Марказий шифохонасидан мажбурий олиб келишга уринишлар бўлди. Ҳолбуки, у киши юрак хуружи билан шифохонада даволанаётган эди, дейди Бобожоновни ҳимоя қилаётган яна бир қўқонлик “Бирлик”чи Одилжон Юсупов. Агар суд кекса ҳуқуқ ҳимоячисини айбли деб топса, у мазкур Кодекснинг иккала моддасида кўрсатилган салкам 7 миллион сўмлик (2500 АҚШ доллари атрофида) жарима билан жазоланиши мумкин.
Эргаш Бобожонов нафақат ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида, балки техника фанлари номзоди ўлароқ таниқли олим сифатида ҳам вилоятда ўз мавқеига эга. Қолаверса, у кекса, 2-гуруҳ ногирони ҳамдир. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Эргаш Бобожоновга нисбатан илгари сурилаётган маъмурий ишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди ва ваўз баёнотида судни адолатли қарор чиқаришга чорлаган. Пресс-релиз шаклидаги баёнот жамиятнинг расимй вебсайтида турибди.
“Бирлик”чига кўмак бериш ва унга далда бўлиш мақсадида “Бирлик”нинг Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддинов бошчилигида сафдошлар Тошлоққа келишган.