07 August 2012
06:27 - “Ҳаракат”: Кўринишидан ЎИҲ аъзоси ёзган хатга жавоб
Шу соатларда хатқутимизга ўта ғазаб билан ёзилган қуйидаги хат етиб келибди:

“сенларга жавб ёзиш ўзи ҳайф, лекин ўзимга жавоб ёзишни қасд қилдим. сенлар энди бошқалар қолиб бизга ёпишдиларигми? сенлар ўзларингни бир суриштириб курларинг насл насабларингни тайини борми? ўзи.... яна бизларни ҳармилар дейсанлар бизларни наслимиз аниқ биз миллат Иброҳим авлодиданмиз! сенларчи..? ҳақиқий ҳаромилар сенлармасми? қара ота оналарингни ҳам тайини йўқ бир етимҳонада ўсган фосиқ бир инсонларсан яна бизга тел теккизасан! қилган ишларинг нима бўлди ...?! нимани эпладиларинг? қўлларингдан нима келди? фақат сафаста қилишдан у ёғига ўта олмайсанлар! яна ҳукмат қуришни даъва қиласанлар сендақаларга ким ҳам ҳукуматни бериб қуярди.....! туғрида насл насаби бор одамларга берилади будай нарсалар !!! Ҳа айгандай агак яна биз ҳаққимизда гапирадиган бўлсаларинг хаммаларигга огоҳлонтириб қўйамиз!!!! Бизни яхши танийсанлар биз сенларга ўхшаб оғзаки жанг қилиб юрмаймий бизникини амалий кўрасанлар иншаллоҳ ТУШУНДИЛАРИНГМИ ???? ҲАРОМЗОДАЛАР.... "

* * *

“Ҳаракат” хатқутисидан: Бу хатдаги ғазаб - кеча сайтимизда эълон қилинган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидери Усмон Одилнинг ўлдирилгани ва унинг ўрнига Усмон Ғозий тайинлангани ҳақидаги хабарга берилган таҳлилнинг натижаси бўлса керак.

“Тўғри гап туққанингга ёқмайди” мақолининг қанчалик тўғрилиги ушбу хатдан ҳам кўриниб турганини эслатиб, унга жавоб бермаса ҳам бўларди. Лекин қисқа жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Хат муаллифи ўзининг насли билан мақтанишларини жиддийга олмасдан, унга қуйидагиларни эслатиб қўйишдан фойда бор.

Айнан “Бирлик” халқ ҳаракатининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили мақомини олди, Ўзбекистонда мустақиллик учун кураш бошланди, узоқ йиллардан кейин Ислом дини устидаги босим кескин камайди. Ниҳоят мустақил ҳам бўлдик.

Аммо, “Бирлик”нинг орқасидан пичоқ уриб, уни Ислом Каримга 53-54 сонли квартиралар эвазига сотган Салой Мадамин бошчилигидаги асосан ёзувчилардан иборат ҳаромийлар ҳамма нарсани бузишди. Айнан шу ҳаромийларнинг ёрдами билан Ўзбекистонда диктатура тикланди. Ундан кейин Ислом динига қарши янгидан уруш эълон қилинди. Минглаб мусулмонлар қамоқхоналарда чиритишга ташланди, қанча-қанча асл одамларнинг қони тўкилди. Бу ишларда ўша Салой Мадамин каби ҳаромийларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Шуни билиб туриб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати 1996-99 йиллари “Эрк” партиясининг ҳаромийлар қаноти билан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтди. Бу тарихий факт, ундан ҳеч ким қочиб қутулолмайди. Ҳали ҳам кеч эмас, бундай ҳамкорлик учун Ўзбек миллати ва мусулмонлардан кечирим сўралиши керак.

Дарвоқе, кимдир бизнинг ҳаромзодалигимизни аниқ фактлар билан кўрсатиб берса, миннатдор бўлардик. Бир маҳаллар Ислом Карим парламент минбаридан туриб, “Керак бўлса 100 та одамнинг калласини ёрамиз” деган гапларни бошқачароқ қилиб қайтариш эса, айнан ҳаромийлик аломатидир.

Ҳа, яна бир марта дарвоқе, ичингизда ҳаромийлар, тўғрироғи жосуслар борлиги, хусусан, МХХ жосуслари борлиги шубаҳасиз. Акс ҳолда, лидерларингизни бунчалик собит қадамлик билан йўқ қилишолмасди. Уларни топишда ёрдам беришимиз ҳам мумкин. Ким ҳаммадан кўпроқ “Оллоҳу акбар!” деб қичқираётган бўлса, ўшани текширинглар. Махсус хизматлар сизларни яхши билишгани учун айнан шундай қилишларини кутиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону