07 August 2012
01:13 - “Ҳаракат”: Бизга ачинаётган исломчига биз ҳам ачинамиз
Бугун “Ҳаракат” хатқутисига қуйидаги хат келди:

“Сизлaргa aчинaмaн шунчa ҳaрaкaт қилиб, нимaгa эришмoқчисизлaр ? Дeмокрaтияни тaги пуч эмaсми ? Ўзингизгa ўхшaгaн инсoнлaр ўйлaб тoпгaн дин билaн яшaб шу дин билaн ўлиб кeтиш рoсa aлaм қилсa кeрaк a? Қизингиз қиз ўртoғини ёки ўғлингиз ўғил ўртoғини eтaклaб кeлсa никoҳдaн ўтиш учун рухсaт сўрaсa қaндай aҳвoлгa тушaсиз?

Шундa ҳaм дeмокрaтияни ҳимoя қилaсизми ? Aҳир сизни ярaтгaн зoт, сизгa ризқни бeрaётгaн зoт, Aллoҳдaн ҳaё қилмaйсизми? Aллoҳ aйтгaнидeк вa У ўзи туширгaн қoнун билaн яни Қуръoн билaн яшaмaйсизлaрми? Шу Қуръoн ҳoкимятини қуриш учун вaқт сaрф қилсeйлaр нимa бўлaди? Axир Aллoҳни дини бўлгaн ислoм лoйиқрoқ эмaсми инсoниятни бoшқaришгa? Инсoнди ярaтгaн зoт шу инсoн учун қoнун қoидaни ҳaм туширдику, шу қoнун тўғри кeлмaй қoлдими сизлaргa?

Билинглaр Aллoҳ тoғутдaн юз ўгиринглaр дeб буйруқ қилди, тoғут нимa билaсизлaрми ? Ҳaр қaндай ҳaддидaн oшгaн нaрсa тoғутдур, Aллoҳ туширгaн ҳукимдaн бoшқa ҳукимни истoвчи вa шунгa рoзи бўлгувчи киши тoғутдур, тoғутнинг жoйи жaҳaннaмдaдур... Жaҳaннaмдaн қўрқмaйсизлaрми? Aллoҳ дaн ҳaё қилмaйсизлaрми?

Эртaгa сизгa шу қўлни oёқни бeргaн Aллoҳ oлиб қўйишгa ҳaм қoдир эмaсми ? Ислoмни қoнун қилиб туширгaн Aллoҳ шу ўзининг қoнунини ғoлиб қилиб қўйишгa қoдирку, шундeй эмaсми ? Ёки Aллoҳнинг ишигa aрaлaшишгa ҳaққингиз бoрми?

Aллoҳдaн қўрқинглaр, уялинглaр, ҳaё қилинглaр, Aллoҳнинг шaрияти aлбaттa ғoлиб бўлaди вa бу шaрият eр юзини ярaтгaн Зoтнинг қoнунидир...”

* * *

“Ҳаракат” таҳририятидан: Биринчидан хатингиз ва маслаҳатларингиз учун катта раҳмат. Чин кўнгилдан раҳмат. Иккинчидан, биз ҳам Сизга жуда ачинамиз ва ҳаётингизда керак бўлиб қолар деб бир қатор маслаҳатлар бермоқчимиз.

Демократия “тaги пуч, бизга ўхшаган инсонлар ўйлаб топган дин” эмас. Телефон алоқа воситаси, автомобиллар транспорт воситаси бўлгани каби, демократия бошқарув воситасининг турларидан биридир. Телефон ва автомобиллар Оллоҳ яратган инсон тарафидан яратилган. Уларнинг динимизга ҳеч қандай қарши ери йўқ. Демократия ҳам шундай. У энг мукаммал бошқарув системаси ва воситасидир.

Хафа бўлманг, аммо тан олинг. Давлат бошқаруви шариатдан кенгроқ, ҳамма нарсани ўз ичига олади, жамиятдаги янги, замонавий жараёнларни ҳам. Шариатни камситиш ниятимиз йўқ. Аммо, шариат – Қуръон эмас, Қуръон асосида ОДАМЛАР тарафидан яратилган қонун-қоидалар мажмуаси. Одам яратган нарсани ўзгартиришга, уни ривожлантиришга ҳаққимиз бор. Табиий, Қуръонга қарши чиқмасдан.

Қолаверса, Қуръонни ҳам турлича тушунадиган мусулмонлар бор. Шиалар ҳам ҳамма нарсани Қуръон асосида қилаётганларини айтадилар, сунннийлар ҳам, аммо қўйиб берса, шиалар суннийларни, суннийлар шиаларни йўқ қилишга тайёрлар. Ҳозир дунёнинг ҳар бир бурчагида улар бир бир-бирларига қарши нималар қилишаётганини кўрмаяпсизми?

Шиа-сунний қарама-қаршилиги ҳам фақат ва фақат демократик нормалар асосида ҳал этилиши мумкин.

Сиз “Ислoмни қoнун қилиб туширгaн Aллoҳ шу ўзининг қoнунини ғoлиб қилиб қўйишгa қoдирку” деб ёзибсиз. Жуда тўғри, Оллоҳ ҳамма нарсага қодир. Аммо, дунёда ҳозир мусулмонлар энг орқада қолган жамоа эканлигини ҳам кўришингиз ва биз каби тўғри хулоса чиқаришингиз керак.

Бизнинг хулосамиз шундан иборатки, Оллоҳ мусулмонларга Қуръондан ташқари АҚЛ ҳам берди. Демак, ақлни ишлатиб, Оллоҳ буюрган нарсаларни бизнинг ўзимиз ҳаётга жорий қилишимиз керак. Сиз Оллоҳ бизга ақл берганини унутиб, ҳамма нарсани Оллоҳдан кутишга чақираяпсиз. Оллоҳ ҳам устингиздан кулса керак, бундайлар мен берган ақлни ҳам ишлатишни билишмади-я деб.

Тўғри ақл ишлаётган бўлсангиз, қани жавоб беринг, мусулмонлар нима учун ҳаммадан орқада, нима учун улар ҳамма ерда асосан мардикор?

Биз савоб иш қилаётганимизга, ҳаммадан орқада қолиб кетган Ислом дунёсини олға чиқариш учун курашаётганимзга ишонамиз. Хўш, ким жаҳаннамга тушади, ким жаннатга? Буни Яратганнинг ўзи ҳал қилади. У ҳамма нарсани билишига ва тўғри қарор беришига ҳам, табиий, ишонамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону