06 August 2012
01:45 - Гуржистонда парламент сайловлари: 41 партия иштирок этмоқчи, 19 тасининг номзодлари рўйхатга олинди
1 октябрга тайинланган сайловларда иштирок этиш учун 41 партия Марказий Сайлов Комиссиясига мурожаат қилди. Бугун кечқурун мурожаат қилиш муддати битти. 19 партиянинг номзодлари рўйхатга ҳам олиб бўлинди. МСК қолганларнинг ҳужжатларини ҳам тезда кўриб чиқиб, тегишли қарор чиқарашини айтмоқда.

Халқаро ва маҳаллий ташкилотлар тарафидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Президент Михаил Саакашвилининг Бирлашган Миллий Ҳаракат Партиясига овоз беришга тайёр бўлганлар тахминан 35 фоизни ташкил қилади. Бошқа партиялар ундан анча орқада. Ҳали қарор бермаганларнинг фоизи 30 атрофида. Экспертларнинг фикрича, уларнинг камида ярми Саакашвилининг партиясига овоз беради ва бу партия яна парламентда биринчи бўлади.

Михаил Саакашвилининг иккинчи президентлик муддати 2013 йилда тугайди. Конституция бўйича унинг учинчи муддатга сайланиш ҳаққи йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону