04 August 2012
04:07 - Илҳом Алиев тўсатдан Лондонга жўнаб қолди, кимдир олтин медаль олади, шекилли
Кун бўйи Бокуда янги очилган мактаб, болалар боғчаси ва паркларни айланиб юрган Озорбайжон Президенти кечқурун тўсатдан Лондонга жўнаб кетибди. Икки қаторли расмий хабарда Илҳом Алиевнинг ташрифи - ишчи ташриф эканлигидан бошқа ҳеч нарса дейилмаган.

Маълумки, шу кунгача ягона Озорбайжон спортчиси бронза медалига соҳиб бўлганди. Эртага олтин медаль келиши кутилаётган бўлса керакки, дабдабали маросимларда иштипрок этишни яхши кўрадиган Илҳом Алиев Лондонга кетибди.

Дарвоқе, бизнинг жамоада ҳам биттагина бронза медали бор. Тузукроқ медалнинг шамоли келиб қолса, Ислом Карим ҳам Лондонга учса керак.

Қозоғистон 4 та олтин медали олиб, кучли давлатлар рўйхатида 9-чи ўринга чиқди. Нурсултон Назарбой Олимпида ўйинларининг очилишига Лондонга кетган эди. Қайтиб келгани ҳақида хабар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону