03 August 2012
19:43 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Бизга бундай ҳоким керак эмас
2007 йилда Тилабов Насрулла Сурхондарё вилоятидаги бизнинг Узун туманимизга ҳоким этиб тайинланган эди. Унинг “шонли” раҳбарлиги остида, ҳамда собиқ шўролар давридан қолган “бош кетса кетсин, лекин планни тўлдириш муҳим” сиёсати туфайли туманимиз қашшоқ аҳволга келиб қолди. Мана у кишининг доно раҳбарлик сиёсатига чизгилар:
1. Унинг раҳбарлиги остида Узун тумани пахта ва ғалла топшириш бўйича йиллик шартномавий планларни тиришқоқлик билан бажармай келади, мабодо бажариб қолгудек бўлса, у киши фермерларни ўз пуллари ҳисобига пахта ва ғалла пунктларидан маҳсулотни сотиб олдиртиради ва шу йўсинда план бажарилади;
2. Туманда янги иш ўринларини яратиш ва ишсизларни иш билан таъминлаш замон талабларига мутлақо жавоб бермайди, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш фақат қоғозда бажарилиб келинмоқда;
3. Лавозимга ўтиргандан бошлаб у киши ўзига содиқ, унга хизмат қиладиган раҳбарлар даврасини ташкил қилди, қолган раҳбарларни у онасидан олиб сўкиш, калтаклаш ва шу йўсинда уларни ўзига бўйсундириб, уларни ҳам ўзининг шахсий хизматини қилишга мажбур этди. Президентимиз сиёсатини орқа қилган ҳолда у ушбу раҳбарларни тўғридан тўғри пахта пунктларидан 4 5 сортли пахтани сотиб олишга мажбур этади. Бизнинг ҳурматли президентимиз фермерларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш учун курашаётган пайтда, ушбу раҳбарнинг туман иқтисодига болта ураётганини нима деб оқлаш мумкин?
4. Фермер хўжаликларини йириклаштириш, улар фаолиятини оптималлаштириш фақат ҳокимнинг шахсий кўрсатмасига асосан бажарилади. Комиссия аъзоларининг фикр ва маслаҳатларини у киши умуман писанд қилмайди. Фақатгина унинг шахсий эҳтиёжи қондирилсагина, у киши томонидан берилган кўрсатмага асосан комиссия аъзолари жойларга боришади, котиблари кишиларнинг имзолари олишади, бунинг натижасида серҳосил ва камҳосил ерлар ажралиб қолди, фермер хўжалкилари банкротлик ҳолатига келиб қолди, туманда чақмачақарлик, шикоятбозлик, анонимхатбозлар касталари кўпайиб кетди;
5. Унинг раҳбарлиги остида ўтган 5 йил давомида туман иқтисодиётини кўтариш учун ҳеч қанақа қўшма корхона, ишлаб чиқариш корхонаси қурилмади, у кишининг беақлона раҳбарлиги туфайли туман илгари ҳам, ҳозир ҳам 35% давлат дотациясида ўтирибди.
6. 2010 йилда қурилиши бошланган 40 та намунали уйлар, 2011 йилда қурилиши бошланган яна 40 уйлар ҳанузгача битирилмади, уларни назорат қиладиган одамнинг ўзи йўқ;
7. 2010 йилда туман давлатга ғалла топшириш планини бажара олмади, бизнинг ҳурматли эса сўкиш ва уриш йўли билан, баъзиларнинг ерларини тортиб олиш таҳдиди билан, баъзилариникини тортиб олиб, уларни арпа, буғдой сотиб олишга мажбур қилди, бунинг натижасида туман фермер хўжаликлари 600 миллион сўмлик зара кўрдилар, ҳозирги пайтда эса миллий хавфсизлик томонидан ушбу ҳолат текширилмоқда;
8. Яқиндагина биз мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигини кўтаринки руҳда нишонладик, бутун дунё ҳурматли президентимиз олиб бораётган сиёсий ва иқтисодик ислоҳотлар мевасининг гувоҳи бўлиб турибди. У киши бизнинг халқимиз фаровонлиги учун жон куйдираётган пайтда, бизнинг туман ҳокимимиз эса фақат ўз шахсий бойлиги учун қайғурмоқда. Барча янги фермер, ҳунарманд ва тадбиркорлардан у киши 10 фоиз ҳақ олишга ўрганиб қолганлар. Шунинг учун у киши туманда “ўн фоиз” деган лақабга эга бўлганлар. У киши жуда жисмоний бақувват, тожик бўлишига қарамай у киши ўзбекча сўкишларни яхши эгаллаганлар, чап қўл ва оёқлар билан ажойиб зарбалар бера олади, фермерлар уни кўрганда дағ дағ титрайдилар, у кишининг севимли сўзлари:”Менга юқоридан сизларни куч билан тарбиялашга, сизлардан одамлар чиқаришга кўрсатма берилган”. Шунга нима дейсизлар, азизлар?
Сурхондарё вилояти, Узун тумани аҳолиси номидан
Сатторқул Одинаев
собиқ фермер

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения