03 August 2012
03:03 - Ислом Карим раҳнамолигида ўз чиқиндиларимизни ҳам ўзимиз эплай олмайдиган ҳолга келдик
Бу фикрнинг исботини бугун Ўзбекистонда тарқатилган хабарлардан топиш мумкн. Уларга кўр, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда чиқинди муаммосини ҳал этиш учун 2016 йилга қадар Тошкентда 520 та чиқинди ташланадиган ва қўриқланадиган янги жойлар очилишгамоддий ёрдам беради, камида етти мингта 750 литрли контейнерлар олиб беради.

Дарвоқе, январь ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун ўша Банкдан 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги биринчи транш олиб ҳам бўлинган.

Демак, ишлар бошланди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Келажаги буюк мамлакат чиқиндиларга кўмилиб қолсинми? Яхшиямки Осиё Тараққиёт Банки бор экан. Акс ҳолда, кўмилиб қолиш ҳам ҳеч гап эмасди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону