01 August 2012
22:54 - Россия тишини кўрсатди, Ислом Карим орқага қочишни бошлади
30 июль куни Тошкент шаҳар Хўжалик суди “Ўздунробита” бренди остида ишлаётган русларнинг “МТС-Ўзбекистон” ширкати лицензиясини яна 3 ойга тўхтатиб қўйгандан кейин, руслар ғазабга тушганга ўхшайди.

Кеча МТС президенти Андрей Дубовсков Тошкент шаҳар Хўжалик суди қарори устидан Президент Ислом Каримга махсус хат йўллагани, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг юксак даражали мулозими Григорий Карасин мамлакатимизнинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан МТС тақдири борасида телефон орқали сўзлашиб, ўз ҳукумиатининг норозилигини, балки, ғазабини ифода этгани маълум бўлган эди.

Россиялик патронларидан ўтдан қўрққандек қўрқадиган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим дарҳол чекинишга бошлабди. Сўнгги хабарларга кўра, “МТС-Ўзбекистон”нинг раҳбари Беҳзод Аҳмедов ғойиб бўлгани сабабли, унинг вазифасини вақтинча бажариб турган пайтда ҳибсга олинган Радик Даутов озод қилинди.

У Тошкентдаги иккинчи хотиннинг олдига кетдими ёки тўппа-тўғри Москвадаги биринчи хотинининг олдигами, ҳали маълум эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону