06 December 2007
04:00 -
20:00 - Украина президенти Юлия Тимошенкони Бош вазир номзоди қилиб кўрсатди - “Бирлик”чи Носир Зокир атрофидаги машмашалар ҳақида
20:00 - Украина президенти Юлия Тимошенкони Бош вазир номзоди қилиб кўрсатди

Кечагина Украина парламентидаги демократик коалиция (зарғалдоқчилар) Олий Рада раиси қилиб ўз вакили Андрей Яценюкни сайлатишга эришганди. Коалиция дарҳол Юлия Тимошенкони Бош вазирликка таклиф қилди ва мамлакат конституциясига биноан президен Юшченко унинг номзодини бугун тасдиқлаш учун парламентга киритди.

Энди мухолифатчиликка ўтаётган Янукувичнинг Регионлар партиясидан сайланган депутатлар Бош вазир масаласини муҳокама қилишга йўл бермаслик учун бугун парламент минбарини ўраб олиб, унинг мажлисини очилишига йўл қўймадилар. Улар Бош вазир масаласини кўришдан олдин парламент раҳбарияти ва комитетларини шаклантириб олишни талаб қилмоқдалар.

Аслида, уларнинг мақсади бошқа – иложи борича вақтни чўзиш ва бор-йўғи 3 овоз кўпчиликка эга бўлган демократик коалициянинг тезда кризисга киришини кутиш. Агар жуда мўрт бўлган зарғалдоқчилар коалициясидан бир неча кишини регионаллар ўзларига оғдириб ололсалар, Бош вазир масаласи яна кўрилмай қолади, мамлакатдаги кризис давом этади.

Ҳозир ҳамма нарса бу коалициянинг қанчалик мустаҳкамлигига боғлиқ бўлиб қолди.

“Бирлик”чи Носир Зокир атрофидаги машмашалар ҳақида

Кеча Қирғизистоннинг хусусий ИА-24 хабар агентлигининг мухбири гўёки ўзининг милициядаги манбаларига таяниб, ўзбек миллатига мансуб журналист Алишер Соибовнинг 24 октябрда Ўшда ўлдириб кетилишида ўзбек махсус хизматларининг қўли борлиги ҳали ҳам версиялардан бири сифатида кўрилаётганини айтган. Версиялардан яна бири - журналистни Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси тарафдорлари Каримов ҳукуматини обрўсини тушириш учун ўлдиришган. Учинчи версияга кўра, Алишер Соипов “Ҳиз-ут-Таҳрир” ёки Ўзбекистон Исломий Ҳаракат томонидан ўлдирилган, 4-чи версияга кўра, ўзбек журналисти безорилик (хулиганлик) қурбони бўлган эмиш.

Шу хабарда Ўзбекистонлик журналист деб Носир Зокирнинг исми ҳам тилга олиниши қизиқ. ИА-24 нинг мухбири Дониёр Каримовнинг билдиришича, Носир Зокир қотиллик куни Алишер Соипов билан учрашган ва у қотилни билиши мумкинлиги Қирғисистон органлари тарафидан текширилаётган эмиш. Носир Зокир Ўзбекистон махсус органларига ишлаши ва бир қатор “ўзгача фикрловчиларни” ҳукуматга ушлаб бергани ҳам иддао қилинган.

Маълумки, Носир Зокир “Бирлик” тузилгандан бери унинг фаоли, ўтган асрнинг 90-чи йилларида “Бирлик”нинг Наманган вилоят ташкилот раиси ҳам бўлган, қамалиб чиққан. Кейинчалик у мустақил журналист сифатида ишлади, ўтган йили “Озолдик” радиосининг мухбири бўлиб юрган вақтда сохта айблар асосида судланиб, яна 6 ой қамалиб чиқди. У ҳозир яна мухолифатда, “Бирлик” Партиясининг Наманган вилоят ташкилоти раиси.

ИА-24 агентлигини хабари билан танишган ҳар қандай одам дарҳол тушунадики, маъсулиятсиз журналист Дониёр Каримов ўз калласидаги турли ҳикояларни милициядан олинган маълумотлар сифатида тақдим қилган.

Маълум бўлишича, Носир Зокир ростдан ҳам ўша куни Ўшда бўлиб, Алишер Соибов ва ҳозир Англияда яшайдиган ўзбек журналисти Шоҳида Ёқуб билан учрашган экан. Улар Марказий Осиё журналистларини уюштириш ва ташкилот тузиш масалаларини муҳокама қилганлар. Уларнинг учрашуви журналистнинг ўлдирилишига ҳеч бир шаклда боғланмаган. Лекин, қирғиз терговчилар Алишер Соиповнинг ўша кунги ҳар бир қадамини ва кимлар билан учрашанини аниқлаган бўлишлари ва учрашганларнинг исмлари ҳужжатларда қайд этилган бўлиши табиий.

Дониёр Каримов бу сир бўлмаган маълумотларни кимдандир эшитган ва унинг касал ҳаёлида детектив роман шаклланниб кетганга ўхшайди.

Носир Зокир ўз исмининг бундай ножиддий шаклда тилга олинишига мутлақо эътибор бермаётганини айтди. ИА-24 агентлигининг хабари ҳақиқатдан ҳам ножиддий бўлгани учун, унга қирғиз органлари ҳам мутлақо эътибор беришмаса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону