29 July 2012
07:17 -
Ражаб Эрдўғон: Мусулмон мамлакатида ҳеч Олимпиада ўйинлари бўлмади. Нега?
Лондонга XXX Олимпиада ўйинларининг очилишига хотини Эмина Эрдўғон билан келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Туркия-Ангола аёллар баскетбол матчини тамоша қилди, кейин ғалаба қозонган Туркия жамоасини хотини билан шахсан табриклади. Табиий, журналистлардан қочолмади ва бироз суҳбатлашди.
Ражаб Эрдўғон 2020 йили бўладиган XXXII Олимпиада ўйинларини Истанбулда ўтказиш учун даъвогор бўлганларини эслатиб, Халқаро Олимпиада Комитетининг раиси Жак Рогге билан Лондонда учрашгани ва шу масалани кўтарганини айтди.
У Истанбулда 60 минг кишилик стадионлар борлигини, керак бўлса 80 минглигини қуришга қодир эканликларини гапирар экан, Лондонда 3 марта, Мадрид ва Токио 2 мартадан Олимпиада ўйинлари ўтказилгани, аммо Туркия 5 марта бу мусобақанинг (Олимпиада ўйинлари ўтказиш жойнини танлашдаги мусобақа айтилмоқда – Ҳаракат) финалига чиқса ҳам, бизга Олимпиада ўйинлари учун мезбонлик ҳаққи бермадилар, бу адолатдан эмас. Мусулмон бўлган ўлкада нима учун Олимпиада ўйинлари ўтказилмайди?
Миллиёт газетасида Ражаб ва Эмина Эрдўғонларнинг аёллар баскетбол жамоасини табриклаётган пайтда олинган расмга изоҳ берган газета ўқувчиларидан бири - қаранг, бу иккаласидан бошқа ҳеч ким кулмаяпти, деб ёзув қолдирибди, бу ҳам табиий, чунки, улар кулишни эмас, бир кун уларга ҳам ҳижоб ўратилишини ўйлашмоқда.