28 July 2012
04:29 - Ўзбекнинг журналист ва олимлари сув тепага оқолмаслигини ҳам билишмайди

12.uz сайтида бугун эълон қилинган бир хабарда шундай сўзлар бор:

“Дунëнинг қатор ҳудудлари¸ хусусан¸Ўзбекистон тоғларида ҳам мотори ўчирилган машинанинг тепаликка чиқадиган йўлда пастга эмас¸ тепага ҳаракатланиши¸ сувнинг ҳам пастга эмас¸ тепага оқиши каби ҳодисалар кузатилади. Буни кўрганлар¸ ҳодисани ғайритабиий дея эътироф этадилар. Аммо...

Россиянинг "Мир" телеканали Ўзбекистоннинг Сурхондарë вилояти Бойсун туманида кузатиладиган бир ҳодисага эътибор қаратди. Видеоëзувдаги тасвирда мотори ўчирилган Нексия машинасининг ҳайдовчисиз тепага¸ тоққа қараб чиқиб кетаëтгани акс этади ва маҳаллий аҳоли буни ғайриоддий¸ қандайдир илоҳий ҳодиса сифатида талқин этади.


Худди шундай¸ айни машина тепага ўрлаëтгандек кўринган ерда тупроққа тўкилган сув ҳам¸ пастга эмас¸ тепага оққани акс этади.

Бу тасвирни намойиш этган Россия телеканали¸ оддий аҳоли кўзида ўта ғайритабиий бўлиб кўринадиган бу ҳодисада¸ аслида физика қонунлари¸ аниқроғи Нъютоннинг ҳаракат тенгламаларига зид ҳодиса йўқлигини таъкидлайди.

Озодлик билан суҳбатда ўзбекистонлик физик олим Комрон Алиев ҳам¸ бу ҳодисанинг оддий кўзга қанчалик ғайритабиий кўринмасин¸ аслида мутлақ физика қонунлари доирасида эканини айтади.”

Озодлик радиосидагилар қанчалик саводсиз эканлигини ҳамма билади. Аммо, уларнинг лофларни қайтаарётган 12.uz сайтига нима дейсиз.

Бу воқеа ўтган асрнинг 80-чи йиллари бошида бўлган, дейди “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат. Менинг Москвадаги домлам Тошкентда бир халқаро конференция ўтказиш ҳақида мен ишлайдиган Кибернетика Институтининг директори, академик, ҳозирда марҳум Восил Қобул билан гаплашишни сўради. Восил ака билан гаплашдим. Ўтказамиз, дедилар. Мен Чкалов заводининг Хумсондаги дам олиш зонаси яхши жойлигини айтганимда, у киши Ангренда жойлашган Иттифоқ миқёсидаги комбинатнинг ўша ерга яқин тоғлардаги дам олиш зонасини бориб кўришни маслаҳат қилдилар. Умримда биринчи марта бир дўстим билан унинг автомобилида ўша тоғларга кетдик. Институтимизнинг Ангрен шаҳрида автоматик бошқарув ситемалари яратиш билан шуғулланадиган бюроси бор эди. Ангренга келганимизда у бюронинг раҳбари, маҳаллий ўзбек олим ҳам бизга қўшилди.

У йўл-йўлакай, маҳаллий аҳолининг жуда усталиги, улар ҳатто сувни тепага оқизадиган ариқлар қазишганини гапирганда, мен кулдим. У бироз хафа бўлиб, бундай ариқни кўрсатман дейишгача борди.

Бу мавзуни унутиб ҳам бўлган эдик, у тўсатдан бақирди: “Ана қаранг сув тепага оқмоқда”. Биз кетаётган йўлнинг бир тарафи пастлик, иккинчи тарафи баландлик эди. Ўша баландлик тарафида, йўлдан бироз юқоридаги ариқча аниқ-таниқ тепага кетаётгани кўриниб турарди. Ҳайронлигим бир неча сония ҳам давом этмади. Бундай бўлиши мумкин эмаслигини билганим учун, муаммога ечим қидирдим ва топдим.

Мен дедимки, ернинг рельефи мураккаб бўлгани, яъни артофда пастлик ва баландликлар кўп бўлгани сабабли, ариқ горизонтал бўлиб, биз пастга тушиб кетаётган бўлсак ҳам, атрофдаги баланд-пастликлар туфайли биз ўзимизни тўғри (горизонтал) кетаётгандек сезмоқдамиз, шунинг учун тўғри (горизонтал) кетаётган ариқ юқорига оқаётгангдек кўринмоқда, дедим.

Автомобилни тўхатиб ва ундан чиқиб, ҳамма ёқни яхшилаб текширдик. Ростдан ҳам, ҳамма нарса мен айтгандек экан. Роса кулишдик.

Шундай нарсаларни ҳам тушунмайдиганлар ҳалигача ўзбеклар ичида ҳам борлигига кулгим келади. Руслар эса, ҳазил қилишганига аминман.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону