26 July 2012
02:02 - Президент Ислом Карим: “Лондон олимпиадасидан олтин медаль олиб қайтсанг, 150 000 доллар оласан!”
Лондондаги Олимпиада ўйинлари совриндорлари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисидаги бугунги қарорида президент спортчиларимизга ана шундай ваъда берган. Қарорда кумуш ва бронза медали совриндорларининг ҳам пул мукофотлари, яъни кумуш медал эгасининг 75 минг, бронза соҳибининг эса 50 минг доллар билан мукофотланиши таъкидланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига кўра, Ўзбекистонни олимпиадачилари 16 та спорт тури бўйича жами 54 нафар спортчи билан мусобақаларда иштирок этади. Спортчиларимиз дзюдо, бокс, эркин кураш ва каноэда эшкак эшиш бўйича медалларга умид қилишаётганини яширмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону