23 July 2012
22:11 -
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуотчилардан хафа
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларини МТС-Ўзбекистон мобиль оператори билан боғлиқ вазият хусусида бир ёқлама ва ғаразли хабарлар тарқатганликда айблаган Бош прокуратура ширкат маъмуриятига нисбатан терговларнинг шаффоф олиб борилаётганини иддао қилган. Бош прокуратура расмийларининг таъкидлашича, тергов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида, жиноий-процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилиняпти. Иш бўйича ҳар бир айбдорга ҳимоя ҳуқуқи таъминланган, ҳеч бир тергов ҳаракати уларнинг адвокатларисиз ўтказилмаяпти. Улардан тергов жараёни бўйича ҳеч қандай жиддий шикоят ёки даъво тушгани йўқ.
Россия Федерацияси фуқароси Даутов Р. иштирокидаги тергов ҳаракатлари Россия элчихонаси вакиллари иштирокида ўтказиляпти, у ушлаб турилган жойга дипломатлар ва ҳимоячилар ҳеч қандай чекловсиз ташриф буюряпти. РФнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси ТИВ орқали мунтазам равишда тергов жараёни борасида хабардор қилиняпти.
Шунга қарамай, дейди Бош прокуратурадилар, туҳматлар ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирмалар Россия телевидениесининг марказий каналлари, босма ва электрон ОАВ орқали бир ёқлама қилиб кўрсатиляпти. Булар терговга босим ўтказишга бўлган уринишлар.
Табиий, дейди мухбиримиз, ақли жойида бўлган биронгта инсон Бош прокуратуранинг иддаоларини жиддий деб қабул қилаётгани йўқ.