23 July 2012
06:19 -
Мустафо Жамил ўғли Қримтатар халқи Қурултойининг V чақириқ 4-чи сессиясида истеъфо истамоқда
Ҳақиқий номи Оқмачит бўлган Симферополь шаҳрида қримтатар халқининг парламенти вазифасини бажарувчи Қримтатар халқи Қурултойининг V чақириқ 4-чи сессияси 21 июлдан бери ишламоқда.
Қурултой сессиялари ўртасида иш олиб борадиган Қримтатар халқи Мажлисининг раиси Мустафо Жамил ўғли бу ерда нутқ сўзлади, бир қатор қарорлар қабул қилинди. Масалан, миллий байроқ, герб ва гимнга доир қарорлар тасдиқланди.
Лекин, охирги йиллардаги ҳамма Қурултой мажлисларида бўлгани каби, бу сафар ҳам Мустафо Жамил ўғли ўз ўрнига янги одам сайлашни сўради. Аввалги сессиялардан бирида раисни бу йил кузда ўтказиладиган Қурултой сайловларидан кейин алмаштиришга келишилган экан. Мустафо Жамил ўғли ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, раисни шу сессияда алмаштириш лозимлигини урғулади.
Унинг фикрича, Мажлис раиси Украина парламентининг аъзоси бўлса, халқаро саҳнада фаолият олиб бориш учун яхши имкониятлар пайдо бўлади. Украинада парламент сайловлари ҳам кузга тайинланган. Агар ҳозир Мажлис раиси сайланса, уни Украина парламенти депутатлигига номзод қилиб кўрсатиш ва сайловларда ғолиб чиқшини таъминлаш учун яхши имкониятлар пайдо бўлади.
Қурултойнинг сессиси давом этмоқда. Демак, Мажлиснинг раиси масаласи шу сессиядаёқ ҳал этилиши мумкин.