22 July 2012
06:06 -
Малайзия ҳукумати ўзбек халқига ҳурмат кўрсатиб, ўзбекларга 30 кун визасиз кириш ҳаққи бердими? Туркиячи?
Малайзиянинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдул Азиз бин Харун ўз ҳукумати Ўзбекистон халқига алоҳида ҳурмат кўрсатиб, ўзбекларнинг Малайзияда 30 кун давомида визасиз бўлишига рухсат берадиган бўлибди.
Ўзбекларга 30 кунлик визасиз кириш ҳаққи берилгани ҳақидаги хабарни шубҳа остига олиш ниятимиз йўқ. Ростдан ҳам шундай бўлган бўлса керак. Аммо, Малайзия ҳукуматининг бундай қарори ўзбекларга ҳурмат кўрсатишми ёки бошқа сабаб борми?
Малайзияни билмйамиз, бироқ Туркия ҳукумати бир неча йил аввал ўзбекларга визасиз кириш ҳаққи берганда, бунинг сабаби мутлақо бошқа нарсалар эди, дейди мухбиримиз.
“Ҳаракат” агентлиги ўша вақтда тарқатган хабаридан маълумки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Туркияда бир қатор Туркия парламенти депутатлари билан кўришгани (уларнинг исмлари ўша хабаримизда бор) ва Туркия ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматининг Ўзбекистонга келувчи турк фуқароларига виза учун 200 доллар тўлов олиш қарорига зарда қилиб, Туркияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун катта тўлов киритганини қоралаган. “Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Турк Дунёсининг биринчи душмани, туркларнинг Ўзбекистонга, ўзбекларнинг Туркияга кўп боришини ҳам истамайди. Сиз эса, унга зарда қилиб, айнан унга ёқадиган, яъни ўзбекларнинг Туркияга келишини қийинлаштирадиган қарор чиқарибсиз. Ислом Каримдан алам олмоқ истасангиз, энг яхшиси, ўзбекларга умуман визани текин қилиб қўйинг”, деган “Бирлик” лидери ўшанда.
Турк депутатлари бу масалани албатта Туркия ташқи ишлар вазир Абдуллоҳ Гул (ҳозир Туркия Президенти бўлган бу киши Абдураҳим Пўлатни шахсан танийди) олдига олиб чиқажакларини ва масала ижбий ҳал бўлишига амин эканликларини айтишган. Бир неча ой ҳам ўтмасдан Туркия бундан ҳам яхши қарор чиқарди, ўзбеклар 60 кунлик ташрифни визасиз қиладилар.
Малайзия ҳукумати ҳам қандайдир сабаб билан ўзбекларга визани бекор қилгани шубҳасиз. Вақти келиб, бунинг сабаби ҳам маълум бўлади.