21 July 2012
06:02 - Ўзбекистон Россияга автомобиль сотишда 8 фоиз орқага кетди

Европа бизнесининг Авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитасига асосланиб кеча тарқатилган хабарларга кўра, жорийдаги йилнинг биринчи ярмида АҚШ ва Ўзбекистоннинг қўшма корхонаси "GM Uzbekistan" Россияга сал кам 41,5 минг автомобиль сотибди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоиз кам экан. Бу автомобилларнинг 24 минг 671 донаси Nexia (камайиш 5 фоиз) ва 16 минг 755 донаси Matiz (камайиш 12 фоиз) экан.


Камайиш тасодифий эмас, чунки июнь ойида майга нисбатан ҳам 2 фоиз тушиш бўлибди. Nexia Россияда сотиладиган автомобиллар ичида 15-чиси, Matiz эса 22-чи бўлибди.

Ваҳоланки, 2011 йилнинг сотилишлари 2010 га нисбатан 25 фоизга кўп бўлган экан. Демак, автобизнесда ҳам Ўзбекистоннинг ишлари яхши эмас. Дарвоқе, қайси соҳада яхши эдики, бу ерда яхши бўлсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону