20 July 2012
23:26 - Русларнинг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Людмила Алексеева 85 ёшда, унинг тақдиридан тўғри хулосалар чиқариш муҳим
Ўтган асрнинг 60-чи йилларидан бери СССРдаги диссидентлик ҳаракатининг фаоллларидан бирига айланган Людмила Алексеева 1976 йили Юрий Орлов раҳбарлигида тузилган Москва Хельсинки Гуруҳига аъзо бўлди. 1977 йили қамалиш хавфи остида мамлакатни тарк этди ва АҚШда яшай бошлади. Табиий, бу ердан туриб СССР ичидагаи сафдошларига ёрдам бериш билан машғул бўлди. 1993 йили Россияга қайтди, 1996 йили Москва Хельсинки Гуруҳининг раиси этиб сайланди, 1998-2004 йиллари Халқаро Хельсинки Федерациясига раҳбарлик қилди.

Россиянинг ҳукмдори Владимир Путин бугун Людмила Алексеевани 85 ёши билан табриклабди. Бу фақат иккиюзламачиликми?

Йўқ. Шуни эътироф этиш керакки, ҳар замон диктаторларга қарши қаҳрамонларча кураш олиб борган Людмила Алексеевна давлатнинг биринчи даражали раҳабрларининг диққат-этибори доирасида бўлганлигидан мамнунлигини яширолмай қолгани, ҳуқуқ ҳимоячиларига ярашмайдиган баъзи ишлар қилаётгани кўпчиликка маълум. Масалан, Путин президентлик лавозимига қайтгандан кейин, ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари Россия Президенти қошидаги жамоатчилик ташкилотини намойишкарона тарк этдилар. Аммо, бундай қадамни биринчи бўлиб қилиши керак бўлган Людмила Алексеева охирги дақиқагача бунга журъат этолмади.

Яна бир мисол. Айнан Людмила Алексеева ҳуқуқ ҳимоячиларини фақат сиёсий эмас, ижтимоий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақириб, Россияда ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўпчилигини ижтимоий масалалар тарафга бурилишига эришди, шу билан ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъсир кучини жиддий бичимда камайишига ҳисса қўшди, ҳукуматни мамнун қилди.

Айнан унинг таъсири остида Толиб Ёқуб каби ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ижтимоий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш баҳонасида шубҳали ишлар қилиш йўлига ўтиб, феълан йўқ бўлдилар. Бундай бўлиши табиийдир. Чунки, сиёсий ҳуқуқлар ҳимоя қилинмаган, сиёсий мухолифатга йўл берилмаган диктаторликларда ижтимоий ҳуқуқ билан шуғулланишнинг фойдаси йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Диктаторликка қарши демократик кураш – сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш шаклидагина бўлиши мумкин. Акс ҳолда, гўёки ижтимоий масалалар билан шуғулланаётган ҳуқуқ ҳимоячилари оддий тамагирларга айланишади. Шундай ҳолни тамагир сифатида қўлга тушиб, қамоқхоналарга ташланаётган ёки Ўзбекистондан қочиб қолган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари мисолида ҳам кўриб турибмиз.

Мен Людмила Алексеева билан бир марта учрашганман, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Бу воқеа 1993 йилнинг 10 ёки 11 январида Москвада бўлган. 1992 йилнинг сўнгида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси укам Абдуманноб Бишкекдан ўғирлаб келиниб, Тошкентда суд қилинаётган кунлар эди. Мен ва уч сафдошим – Баҳром Ҳамроев, Альберт Мусин ва ҳозирда марҳум Абдурашид Шарипов Москвага келиб “Мараказий Осиё ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам бериш комитети”ни тузиш билан машғул эдик. Людмила Алесеева билан умумий мавзуда гаплашдик. У бизга ёрдам тариқасида 13 минг рубль нақд пул бергани, мен у пулни уч сафдошимга бўлиб берганимни ҳам эслайман.

Людмила Алесеевани чин кўнгилдан табриклаш билан бир қаторда, ҳаммани бу аёлнинг тақдиридан тўғри хулоса чиқаришга чақираман, дейди “Бирлик” раҳбари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону