19 July 2012
22:25 - Ўзбекисто-Қирғизистон чегарасидаги жанжалда Ўзбек аскари ҳам ўлган, Ўзбек қачон оёққа туради?
Икки мамлакат чегарачилари ўртачида қуролли жанжал бўлгани ва бир қирғиз чегарачиси ўлдирилгани ҳақида қирғизлар дарҳол хабар бердилар ва жанжалнинг сабабчиси қилиб Ўзбекистон тарафини кўрсатдилар.

Ўзбекистон расмийлари бир кундан кейингина бу иддаоларга жавоб берганлари аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон МХХсининг Давлат чегараларини қўриқлаш Комитети кеча кечқурун тарқатган хабарга қараганда, ўша жанжал қирғизларнинг айби билан бўлган ва ўшанда И. Ибрагимов исмли ўзбек аскари ўлган, сержант И. Эшназаров яраланган.

Ҳалок бўлган аскаримизнинг ўлими ҳар бир ўзбекни изтиробга солади. Уни Оллоҳ раҳмат айласин. Аммо, шундай қонли воқеа бўйича ҳам ўз вақтида хабар тарқатмаган чегарачиларимизнинг аҳволи қандай эканлигини ҳар ким тушунса керак. Булар на чегарани ҳимоя қилоладилар на ўзларини. Мана Ислом Карим яратган ўзбек режимининг аҳволи.

“Бирлик” Партиясидаги соддалар эса, Ўзбекни ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон армиясини Қирғизистонга олиб киришни таклиф қилиб юрибдилар. Ким билсин, армия олиб кирилса эди, 300 дан ортиқ ўлдирилган қирғизистонлик ўзбеклар қаторига минглаб ўлдирилган Ўзбекистон аскарлари қўшилармиди?

Ўзбек миллати ўз ичидан чиқаётган Салой Мадамин каби хоинлар, Ботир Норбой ва Носир Зокир каби ҳаромийлардан қутилишга ўрганмагунча, мамлакатни шу аҳволга олиб келган Ислом Карим режимидан ҳам қутилолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону