19 July 2012
04:35 - Сурия диктаторининг куни битмоқда, жанглар Дамасққача етиб борди
Ҳукумат билан мухолифат қўшинларининг уруши кеча мамлакат пойтахти Дамасқнинг турли минтақаларида давом этди. Икки тарафдан 100 дан ортиқ киши ҳалок ўлганини жаҳон агентликлари хабар қилдилар.

Мухолифатчиларнинг айтишича, ҳукумат қўшинлари миномет ва ракеталар ишлатмоқдалар, айни замонда, ҳукумат аскарларнинг қочиши ва мухолифат жангариларига қўшилиши давом этмоқда.

Миллий Хавфсизлик Хизматининг биноси олдида бомба портлатилиши натижасида Мудофа ва Ички ишлар вазирлари, Башар Асаднинг куёви бўлган ҳарбий разведка раҳбари, Башар Асаднинг бошқа яқин қариндоши бўлган Сурия умумий разведкасининг раҳбари ва бошқа бир қатор расмийлар ўлдирилган. Мухолифат бу операция ўзи тарафидан исломчиларнинг “Лива ал-Ислом” ташкилоти билан биргаликда амалга оширилганини айтар экан, мустақил манбалар Башар Асаднинг қўримачиларидан бири ўзини-ўзи портлатганини айтишмоқда. Балки, айнан ўша қўримачи мухолифат тарафига ўтгандир.

Нима бўлганда ҳам, Башар Асаднинг куни битмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону