16 July 2012
23:09 -
Саратонга қарши янги дори - nanolipogel (NLG - нанополигел)
Жаҳон хабар агентликлари АҚШдаги Яле Университети тиббий тадқиқотчилари тарафидан кеча Табиий Материаллар (Nature Materials) журналида эълон қилинган мақолага асосланиб билдиришларича, бу Университетда саратонга қарши самарадорлиги исботланган янги дори ишлаб чиқарилибди.Номи nanolipogel (NLG) бўлган бу дори каламушлар устида ўтказилган тажрибаларда текширилган.
NLG таркибидаги “ақлли бомбалар” деб аталган моддалар бир тарафдан саратон ҳужараларига ҳужум қилади, уларни йўқ этади, иккинчи томондан, инсон организмини касалликкка қарши кураш системасини мустаҳкамлайди. Бир дорида бу икки хусусиятнинг мужассамланиши саратонга қарши кураш соҳасида катта янгилик экан.
Дори Tarek Fahmy исмли профессор раҳбарлигида яратилган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
