20 November 2007
04:00 -
19:00 - Ўзбек мусулмони Йеменда ҳам тазйиқ остида 8:30 - Норвегияда ўзбекларнинг сони яна уч кишига кўпайди
19:00 - Ўзбек мусулмони Йеменда ҳам тазйиқ остида

Бур гуруҳ Швецияда яшаётган ўзбек қочқинлари БМТнинг Қочоқлар бўйича Бош комиссарлиги, Халқаро Қизил Хоч комитети, Хюман Райтс Вотч ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда диний экстремизм айби билан қамалган таниқли имом Руҳиддин Фахрутдиновнинг укаси Усманали Фахрутдиновни ҳимоя қилишга чақирганлар.

Мурожаатдан маълум бўлишича, Усмонали 90-чи йилларнинг охирида, акаси таъқиб остида қолгандан кейин, Ўзбекистонни тарк этиб, Йеменда ерлашган ва Санадаги Университетлардан бирида ўқий бошлаган. 2001 йил 11 сентябрда бўлган Нью-Йоркдаги террористик воқеалардан кейин, мурожаат муаллифларига кўра, Йемен ҳукумати “инончли мусулмонларга” (бу мантиқсиздек кўринаётган ибора мурожаатномадан айнан олинди – “Ҳаракат”) қарши кампания бошлаган ва Усмонали Университетдан ҳайдалган. У 2004 йилда БМТ нинг Қочоқлар бўйича комиссарлигидан қочоқ мақоми ҳам олган, аммо бироздан кейин Йемен ҳукумати тарафидан қамалган, қийноқларга солинган ва натижада соғлиғини йўқотган.

Унинг соғлиги жуда ёмонлашгач, Йеменда чиқадиган «NewsYemen» газетасининг хабарига кўра, Усмонали Фахрутдинов БМТнинг Қочоқлар бўйича Бош комиссарлигининг Йемендаги ваколатхонасига топширилибди.

Мурожаат муаллифлари халқаро ташкилотларни Усмонали Фахрутдиновнинг тақдирига бефарқ қолмасликка ва унга ёрдам беришга чақирганлар.

8:30 - Норвегияда ўзбекларнинг сони яна уч кишига кўпайди

Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга келиб, БМТнинг Қочоқлар Комиссарлигидан қочқин мақоми олган “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти Жалақудуқ туман ташкилоти раис ўринбосари, “Эзгулик”нинг шу тумандаги собиқ раҳбари Улуғбек Бакиров ва икки сафдошига Норвегиядан бошпана берилган эди. Улар кеча бу мамлакатга Бишкекдан учиб келдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону