11 July 2012
03:21 -
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ элчихонасига таклиф қилинди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, ҳуқуқ ҳимоячилари Суръат Икромов, Суҳроб Исмоилов, Шуҳрат Ғаниев, Дилором Исҳоқова, Елена Урлаевалар таклиф этилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятга кўра, элчихона маъмурияти, хусусан, элчи Жорж Крол, унинг иккинчи котиби Эрик Холлингс ўзбекистонликларнинг АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик ҳисоботи ҳақидаги фикрини эшитди.
“Эзгулик” раҳбарига кўра, АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик ҳисоботининг бу йилги шакли бирмунча заиф, мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги аҳволни тўла акс эттира олмайди. Ҳисоботда сиёсий ҳуқуқлар, қийноқлар сингари ўта муҳим мавзулар тўлақонли ёритилмаган. Бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам шунга яқин фикрларни баён қилишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения