10 July 2012
22:08 - Олмаотада фоҳишахона очган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ ҳозиргина тарқатган хабардан маълум бўлишича, исми ва миллати айтилмаган 30 ёшдаги ўзбекистонлик аёл Олмотада фоҳишахона ишлатгани учун ҳибсга олинган. Аввал ўзи фоҳиша бўлган аёл Олмотада икки хоналик квартирани киргага олибди ва уч маҳаллий аёлни эркакларга пуллаш билан шуғулланибди.

Фоҳишахона Олмаотанинг Турксиб туманида жойлашган, аёл эса Қозоғистонда нолегал ҳолатда яшаётган экан.

Шаҳар ички ишлар департаментининг Ташкилий жиноят билан кураш бўшқармаси таркибидаги Инсон трафигига қарши кураш бўлимининг раҳбари, полиция капитани Куат Наутовнинг айтишича, ўзбекистонлик аёл ўтган якшанба куни қўлга олинган, маҳаллий фоҳишалар ўз истаклари билан ишлашган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону