10 July 2012
03:34 - Хорижлик юк ташувчи уловлар Ўзбекистондан эркин ўта олмайди
Бу борада хорижлик ташувчилар учун мамлакатга кириш қоидалари қатъийлаштирилди. Хусусан, 1 августдан бошлаб хорижлик ташувчиларнинг Ўзбекистон ҳудудига тегишли рухсатномасиз кириши тақиқланади. Яъни, мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб халқаро автомобиль юк ташувларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун хориж транспорт компаниялари ўз вақтида Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорт агентлигига мурожаат қилиши лозим. Мурожаатларни кўриб чиқиш эса Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги ва икки томонлама келишувларга мувофиқ амалга оширилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону