10 July 2012
01:54 -
Россиянинг автобозорида Ўзбекистон ҳали яхши мавқега эга эмас
Россия ахборот агентликлари Европа бизнесининг Авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитасига асосланиб бугун тарқатган хабарлардан маълум бўлишича, шу йилнинг биринчи ярмида бу мамлакатда 1 млн 413 мингдан кўпроқ автомобиль сотилган. Бу аввалги ярим йилга нисбатан 14 фоиз кўп демакдир.
Россияда энг кўп сотиладиган 5 автомобиль тури қуйидагилардан иборат:
Lada Kalina (расмда) - ярим йилда 67526 дона
Lada Priora – 59541
Huyndai Solaris – 58 020
New Kia Rio - 42 019
Lada Granta - 45 131
Биринчи ўнликка Ford Focus, Renaul Logan, VW Polo, Lada Samara ва Niva Chevrolet автомобиллари ҳам киради.
Аввалги хабарларимздан маълумки, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси “GM Uzbekistan” Россияга бир ойда 4 минг, демак, ярим йилда тахминан 25 мингтача автомобиль сотмоқда. Бу юқоридаги 5 та автомобилнинг сотилиш кўрсатгичларидан жуда кам эмас, демак, кейинги бешталикнинг кўрсатгичларига яқин бўлса керак, аммо, келажакда қандай тенденциялар бўлиши муҳим.