10 July 2012
00:39 -
Прокуратура “Қувасойцемент”нинг банкдаги ҳисобини музлатди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бу ҳаракати юзасидан цемент ширкатининг ўзи хабар қилди. Ширкат ҳисобида 45,246 миллиард сўм мавжуд экан. Шу турдаги маҳсулот, яъни цемент ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда учинчи ўринда турадиган, водий вилоятлари ҳамда Қирғизистонни цемент билан таъминловчи мазкур корхона Қозоғистоннинг United Cement Group ширкатига тегишли эди. Ўзбекистон ҳукумати “Қувасойцемент” фаолиятидан қонунбузрликлар топибди ва ширкат акцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига топширибди.
Энди муайян тартибда “Қувасойцемент” бошқарувининг ўзбекистонликларга ўтиши айтилмоқда, дейди мухбиримиз. Маълумотларга кўра, United Cement Group таркибидаги “Бекободцемент” ширкатининг тақдири ҳам шундай бўлади.
Аммо, чет эл эллик шикатларнинг қароқчиларча тортиб олиниши яхшиликка олиб бормаслигини тушуниш керак. Инвесторларнинг Ўзбекистонга ишончи камаяди, натижа Ўзбекистоннинг зарарига бўлади