09 July 2012
12:41 -
Юсуф Жума: Қоракўл Тиббиёт Колледжидаги фожеалар
Қоракўл Туман Тиббиёт Колледжида ўқиётган уч қиз ўзини осди.
Нега?!
Қоракўл Тиббиёт колледжидаги ўқувчи қизларда спираллар борлиги аниқланди, лекин жиноят иши ёпилди
.
Нега?!
Қоракўл туман ҳокими Нумон Матлубов, Туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов, Туман прокурори Чариф Мақсудовлар базму жамшид уюштиришади. Зиёфат охирида зиёфатхонага колледжда ўқиётган қизлар олиб келинади. Бу қизларни Сизларни Бухоро шаҳрида ўтаётган "Баркамол авлод танловига борасизлар, " деб алдаб олиб келинади. Қизлар зўрланадилар. Сўнгра қўрқитиладилар.
- Агар жим юрсангизлар, Сизларга ёрдам қиламиз, ўқитамиз, ўзимиз тўй қилиб, турмушга берамиз, - деб ваъда беради туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов.
Бу ваъдани прокурор ва ҳоким ҳам тасдиқлайди.
Бухоро вилоятида ўзининг ахлоқсизлиги билан ном чиқарган, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг одамиман деб гердайиб юрадиган Нумон Матлубов Қоракўл туман ҳокимияти биносида мажлис ўтказаётганда бир аёл йиғлаб келади. Бу аёл Матлубовнинг иккинчи хотини эканини, болалари пулсиз ва нонсиз қолганини, ҳоким уларга қарамай қўйганини элга достон қилади. Нумон Матлубов Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимовга бу аёлни йўқот деб мажлис залидан туриб буйруқ беради. У. Ҳалимов аёлни тумандан чиқариб ҳайдайди, иккинчи карра келсанг қамаб йўқотиб юбораман деб дағ-даға қилади.
Ҳоким, Шавкат Мирзиёевнинг ишончли одамига энди иккинчи хотин керак бўлмай қолади. У колледж қизларини "овлаш"да давом этади.
Қоракўл туман ҳокими Нумон Матлубов ва ИИБ бошлиғи У Ҳалимовлар ўзларининг тожик эканликларини айтиб ўзбеклар устидан кулишади, прокурор Ш Мақсудов ҳам худди шундай тожиклардан.
Миллатчи тожик амалдорлар зўравонлигига тоқат қилолмаган колледжнинг уч ўқувчи қизи ўзларини осиб ўлдирадилар. Қолганлари спирал қўйдириб тақдирга тан берадилар.
Бу ишга Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи Тўраев ҳам аралашган. Усмон Ҳалимов ўз бошлиғига колледж қизларидан олиб борган. Бу зўровонликкка МХХ ходимлари ҳам аралашган. Шу боис очилган жиноят ишлари ёпиб юборилади. Туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов ва Ш Мақсудовлар бошқа ишларга ўтказиладилар. Ҳоким Матлубов ҳамон ҳоким. У чиндан ҳам Шавкат Мирзиёев одамига ўхшайди. У ҳокимлик даврида Қоракўл туманидаги бозор икки карра йиқиб қайта қурилди. Ҳар бир савдо ўрнига катта миқдорда пора олиниши ҳаммага аён. Тумандаги яккаю ягона кутубхона ҳам йиқиб ташланди. Бозорга қўшилди. Ҳозир яна бозор қайта йиқиб ташланди ва бошқа жойга кўчирилди.
Қоракўл пахта заводида катта миқдорда қўшиб ёзиш ва катта миқдордаги тўпланган долларлар МХХ томонидан аниқланди, бироқ жиноят иши ёпилди. Фақат заводнинг директор ўринбосари қамалди, холос. Чиндан ҳоким Шавкат Мирзиёев одамига ўхшайди.
Мен ҳокимни яхши биламан. 2006 йилда Ғиждувонликлар вилоят ҳокими С. Ҳусеновдан ҳокимликни олмоқчи бўлдилар. Н. Матлубовнинг кўнгли вилоят ҳокими бўлишни тусаб қолди. Мен ўша пайт ундан сўраганман:
- Нега Сашкани (Бухоро вилоят собиқ ҳокими Самоиддин Ҳусеновнинг лақаби) Каримов шунча жиноят билан ҳам ишдан олмайди?
- Сашка тўғридан тўғри отага узатади (пора беради демоқчи). Гулнорага Бухородан меҳмонхона қуриб берди. Гулнора билан ҳам зўр! Бухорога келса оёғи остига янги гиламлар ёзади. Ота (Каримов демоқчи) Бухорога келса ётиб қолади, Сашка Колледж қизларидан келтиради, - деди Матлубов.
- Йўғ-е, - деб юбордим мен.
- Ака, балиқ бошидан бузилади, - деб гапини якунлади.
Ўзи ҳам ота феълидаги кимса.
Қоракўл Тиббиёт Колледжи очилишидан бурун С. Ҳусенов колледжни кўрди. Ёнида келган Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Олим Жабборович Аслановга, жиноят иши очинг, колледж қурилиш материаллари ўғирланган деб буюрди. Асланов С. Ҳусеновнинг ўнг қўли, прокуратура бўйича порани унинг қўлидан оларди. Колледжни қурган ташкилот юз минг доллар пора бериб қутулиб қолди. Ҳар бир колледж қурилишидан юз минг доллар пора олинарди Бухорода.
Нопок йўллар билан қурилган Каримов колледжларида нопок ишлар давом этмоқда. Гулнора ва Лола Каримоваларнинг издошлари - спиралли қизлар ўқимоқда. Марҳамат, бутун республика колледжларини текшириб кўринг ишонмаганлар!
Қоракўл туман Тиббиёт колледжида ҳам бу мақсад зўравонлик билан амалга оширилди. Ўзларини осган қизларнинг қотиллари - мустабид Каримов тўраларининг мавқеи кундан кунга юқориламоқда.