06 July 2012
17:29 -
Нурсултон Назарбой Остонада Ҳазрати Султон жомесини очди

У ўз нутқида жоменинг номи Аҳмат Яссавий билан боғликлигини алоҳида урғулаган бўлса ҳам, аслида, бу ном Нурсултон Назарбойнинг ўз исми билан боғликлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Жоме унинг туғилган куни очилаётгани ҳам тасодиф эмас.
Казинформ агентлигининг хабарида билдирилишича, уч қаватлик жоменинг биринчи қаватида никоҳ ўқиладиган зал, овқатхона, эркаклар ва аёллар учун таҳоратхоналар бор. Иккинчи қаватда 4 минг эркак, учинчи қаватда 1 минг аёл намоз қила олади.
Жоме минораларининг баландлиги 77 метр, унинг битта буюк, 8 та кичкинароқ гумбази бор. Бош гумбазнинг баландлиги 51 метр, диаметри 28,1 метр. Кичкина гумбазларнинг баландлиги 7,6 метр, диаметри 10,45 метр.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения