29 June 2012
06:15 - Ўзбеклар қирғин қилинганда оғзини очмаган Ўзбекистон раҳбарияти қирғизлардан ГЭС қурмасликни талаб қилиши кулгилидир
Қирғизларнинг АКИ-пресс агентлиги Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг раҳбари Борий Алихонов (у айни замонда Қонунчилик Палатасининг вице-спикери ҳамдир) Қирғизистонни Қамбарота ГЭСини қурмасликка чақирганини хабар қилибди.

Бу чақириқнинг қанчалик тўғри эканлигини баҳолашга интилиш ҳам ножиддийлик бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, бир нарса аниқки, Ўзбекистондаги биронта расмий сиёсий партия ва ҳаракатнинг ҳеч бир масала бўйича ўз фикри йўқ. Уларнинг ҳаммаси бир оғиздан режим раҳбарларининг, биринчи навбатда, Ислом Каримнинг гапларини тўтиқушдек такрорлашади, холос. Ўз-ўзидан маълумки, Қамбарота ГЭСи ҳақидаги чақириқ ҳам Ўзбекистон раҳбарларидан чиққан.

Шундай экан, савол туғилади: Қирғизистонда ўзбеклар очиқча қирғин қилинганда оғзини очишга ҳам қўрққан Ўзбекистон раҳбариятининг бир тийинлик ҳам обрўси қолмаган, қирғизлар ўзбекларни одам ҳам ҳисобламай қўйган бир пайтда Борий Алихоновнинг чақириғига (Ўзбекистон давлатининг чақириғига деяверинг) биров қулоқ солармиди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону