29 June 2012
04:22 - Ўзбек-немис қўшма корхонаси "MAN Auto-Uzbekistan" бу йил юк машиналари ишлаб чиқара бошлайди
Қизиғи шундаки, бу ҳақда хабар тарқатган olam.uz сайти русларнинг “Прайм” агентлигига асосланади.

Хабарга кўра, Ўзбекистон-Германия Қўшма Корхонаси бўлган "MAN Auto-Uzbekistan" шу йилнинг август ойида Самарқанд вилоятида катта юк тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

"Янги конвейерни август ойининг биринчи декадасида ишга тушириш мўлжалланган, айни пайтда заводда созлаш ишлари якуний босқичга киряпти, йиғиш линиясининг барча участкалари тестдан ўтказилмоқда”, - дебди бу корхонанинг вакили.

Унинг сўзларига кўра, 2012 йил охиригача мингтача юк машинасини чиқариш режалаштирилган. 2013 йил охиригача йилига 6 мингтагача ўрта тоннажли ва оғир МАN юк машиналари ва шассиларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қувватларни барпо этилиши мумкин. Уни йилига 10 минг донагача ошириш ҳам мўлжалланмоқда. Лойиҳа доирасида 2011 йил охирида дилерлик ва сервис марказлари қурилди.

Узоқ муддатли истиқболда завод қувватлари йилига 20 мингтагача катта юк машиналарини ишлаб чиқаришга оширилиши мумкин. Лойиҳага йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 210 млн.долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ташкил этилган қувватлар базасида қиймати 30 млн.долларлик прицеп техникаси ва устқурма ишлаб чиқаришини ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону