29 June 2012
02:45 -
Ўзбекистон КХШТидан яна бир марта чиқиб кетди
Бу борада ўрисларнинг РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатган. Хабарга кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) котибияти Ўзбекистон бу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб туриш ҳақида нота йўллаганини тасдиқлаган. Бу – феълан ташкилотдан чиқиш демакдир. Ташкилот матбуот котиби Владимир Зайнетдинов Ўзбекистон ҳукуматининг бу қарори сабабларига изоҳ бермаган.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мазкур тузилмадан 1999 йилда чиқиб кетган ва 2006 йил августида яна қайта аъзо бўлиб кирган эди. Ҳозирги чиқиб кетиш қарорини ҳеч тушуниб бўлмайди. Демак, ҳукуматимизнинг бугунги қарорини собитлигига ҳам кафолат йўқ, вақти келса, тўғрироғи, Ислом Карим шунақа туш кўриб қолса, яна ташкилотга қайтаверади, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, КХШТ тузиш ҳақидаги қарор Ислом Каримнинг таклифи билан МДҲ давлатларининг 1992 йил 15 майда Тошкентда ўтказилган саммитида чиқарилган. Ўша куни ўзбек демократик мухолифати қозоғистонлик мухолифатчилар билан биргаликда Тошкент марказида митинг ўтказмоқчи ва Россия Президенти Борис Ельцин билан учрашув талаб қилмоқчи бўлган. Аммо, милиция эрталаб “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни йўлда ушлаб кетгани, ҳеч ким унинг қаерда эканлигини билмагани сабабли, қолганлар митингга чиқишга журъат қилишолмаган.