29 June 2012
00:29 -
“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Исроилжон Холдор хонадонида бўлишди
Сафдошларимиз бугун жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳукми билан яна 3 йилга қўшимча равишда озодликдан маҳрум қилинган мухолифатчи Исроилжон Холдоровнинг хонадонида бўлишиб, хонадон вакиллари билан дийдорлашди. “Бирлик”чи Мусажон Бобожонга кўра, меҳмонлар мухолифатчи хонадони вакиллари кўнглини кўтариб, уларга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан Исроилжонни озод қилиш борасида амалга оширилаётган ҳаракатлар хусусида гапиришган.
Хонадон вакилларининг айтишича, Исроил Холдоровга сўнгги марта қамоқхона нозирларининг буйруғини бажармаслик айби қўйилган. Яъни, Навоийдаги 29-сонли қамоқхона нозирлари мухолифатчига ўта оғир буюмни кўтаришни буюрган ва Холдоров ўзида умуртқа чурраси (грижа) борлигини айтиб, кўтаришдан бош тортган. Шу баҳона бўлиб, ҳукумат ўзининг сиёсий мақсадини суд орқали қонунлаштирган кўринади.