28 June 2012
05:55 - Абдураҳим Пўлат: Дадахон ака, аввал миллатдан кечирим сўранг, ўзингиз ҳам ҳозир қўрқоқ бўлиб қолганингизни тан олиб, мардлигингизни тиклаш учун бизга қўшилинг (Тузатилган вариант)
Шу кунларда “Бирлик”ни яна бир марта қайтадан оёққа турғизиш учун кураш олиб бормоқдамиз. Бу қийин иш демоқчимасман, бу қилиб бўлмайдиган иш. Аслида, ўзбекнинг бугунги аҳволидан келиб чиқсак, “Бирлик”ни тузиш ҳам қилиб бўлмайдиган иш эди. Аммо, мен буни қилганман, ҳозир ҳам қиламан.

Тўғри, мен бир ўзим эмасман, атрофимга миллий ғурури бор, миллатнинг келажагини ўйлайдиган инсонларни йиғолдим. Ҳозир ҳам улар билан бирга ишламоқдамиз.

Худонинг берган куни Ўзбекистонга телефон қилиб, сафдошларимиз билан гаплашмоқдаман. Бир-икки сафдошим мавжуд режим остида мухолифатни тиклаш мумкин эмаслигини, ҳатто Дадахон Ҳасан ҳам шу фикрда эканлигини айтиб қолишди. Шундан бери у кишига телефон қилишни ўйлардим, кеча телефон қилдим.

Мени овозимдан танимасалар керак, деб ўйлагандим, янглишибман. Дарҳол танидилар. Менинг турли мақолларимни Интернетда кўрар ва ҳатто у кишини миллат хоини деганимни ҳам билар эканлар.

Мен биладиган ўзбеклар, Дадахон акани ҳам шундайлардан деб ўйлардим, шу гапларни айтгандан кейин, телефонни ҳам "шарқ" этиб узиб қўйиши керак эди. Аммо, бундай бўлмади. Бироз гаплашдик.

Мен “Эндигана кучга кириб келаётган миллат тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракатини митинглар қилгани учун парчалаш - миллатга хоинлик эканлигини, у киши ўша хоинлар билан бирлаликда бўлганларини айтдим”, у киши мени ТВ экранлари орқали 1989 йил 10 сентябрга белгиланган митингимизни бекор қилишда айбладилар.

Митингни асосан ёзувчилардан иборат Марказий Кенгаш Ҳайъати аъзоларининг кўпчлиги шуни талаб қилгани учун тўхтатганмиз, балки, шундай бўлса ҳам, менинг айбим бордир, аммо, буни “Бирлик”ни парчалашдек хоинлик билан солиштириб бўлмайди. Хуллас, ўша йиллардаги баъзи воқеалар ҳақида фикр алмашдик.

Кейин, ўйлайманки, техник сабаблар билан, телефон узилиб қолди, қайтадан уланолмадим. Шу сабабли, Дадахон аканинг Интернетдаги нарсаларни кўриб бориш имкониятлари ҳам борлигини ҳисобга олиб, уларга телефон қилишим сабабини Интернет орқали билдирмоқчиман. Ўйлайманки, бу гапларим бошқа миллат хоинларига ҳам тегишли.

Дадахон ака! Айнан, ўша парчаланиш туфайли, Ислом Карим осонликча 1990 йил март ойида бўлган парламент сайловларида титраб турган тахтини мустаҳкамлаб олди. Кейинги 23 йил ичида ўзбекнинг бошига тушган мусибатлар, Қирғизистонда 30 миллионлик Ўзбек миллатининг фарзандлари бир ҳовуч қирғиз фашистлари томонидан очиқча қирғин қилингани ва Ўзбек суст қолгани - ўша бўлинишнинг натижасидир. Шунинг учун, “Бирлик”ни бўлувчилар миллат хоинлари деб ҳисобланиши табиийдир.

Сиз ўша миллат хоинлари ичида эдингиз. “Қўшил бизнинг сафларга эй, майли кетса жон энди” деб куйладингиз, аммо бироздан кейин айнан ўша сафларни парчаловчилар ичида бўлдингиз. Тўғри тезда орқага қайтдингиз, “бир марта фоҳишалик қилган аёл бутун умрини фоҳишалик билан ўтказиши каби, Салой Мадаминнинг бутун умри ҳам хоинлик билан кечади” дедингиз. Бироқ 1991 йилги президент сайловида бош хоин-фоҳишанинг ишончли вакили бўлдингиз.

Тушунингки, бир умр миллатга хизмат қилиб, муҳим бўлган вақтда душманнинг фойдасиги бир дақиқалик иш қилиш ва миллатга даҳшатли зарба бериш мумкин. Сизлар айнан шундай қилдинглар.

Энди Сиз, кеч бўлса ҳам, хоинларга қўшилиб, Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати - “Бирлик”ни парчалаш ишида иштирок этганингиз учун миллатидан узр тилашингиз шарт. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқаролмаган халқ ўлимга бўлмаса ҳам, масалан, мўғиллар ва юнонлар каби, тарих саҳифаларининг четига отилишга маҳкум.

Иккинчидан. Сиз ҳозир Ўзбекистон режимига қарши бирон нарса қилиб бўлмаслигини гапираётганингизни сафдошларимдан эшитдим. Бу – мутлақо хато. Ҳа, Ислом Карим Сталиндан баттар одамдир, аммо унинг Сталиндек кучи йўқ. Унга қарши чиқолмаётганимзнинг сабаби – халқимизнинг демайман, Сиз каби зиёлиларимизнинг вазиятни тўғри баҳолаш қобилияти йўқлигида, қолаверса, ўта қўрқоқ эканлигида. Ўтган йили Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” шиори остида биз норозилик пикети ўтказаётганимизни билар эдингиз, ҳатто Сизни кнга таклиф ҳам қилишган, аммо пикетчиларга қўшилишга қўрқдингиз. Бу йил ҳам шундай бўлди. Буни тан олинг.

Тўғрисини айтиш керак, “Бирлик” тузилган йиллари ҳам ўзбек зиёлилари вазиятни тўғри баҳолай олмадилар, миллий-озодлик ҳаракатига қўшилишдан қўрқдилар. Аммо, ўша оғир шароитда ҳам мен Ўзбекни тўғри йўлга бошлай олдим.

Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда. Ўзбек зиёлилари аҳмоқона қўрқув ичида. Қўрқув инсон учун табиий хусусиятдир. Аммо, асоссиз қўрқув – аҳмоқликдир.

Бугун Ўзбекистонда мавжуд режимга қарши фаолият олиб бориш учун катта имкониятлар бор. Бир томондан, мавжуд режим кун сайин заифлашиб бормоқда, иккинчи тарафдан, ўзбекларнинг кўзи очилмоқда. Буни кўролмаслик – ақлсизлидир.

Шунинг учун айтаман – 1989-91 йиллари хоинларга қўшилиб қолганингиз учун Ўзбекдан узр тиланг ва Қирғизистонда Ўзбекнинг қирғин қилинишига кўз юмиб, миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган халқимизни қайтадан миллат қилиш учун курашни давом эттираётган “Бирлик” сафига қайтадан қўшилинг. Ана шундагина “миллат хоини ва қўрқоқ” тамғаларидан қутилиш йўналишида юришга бошлаган бўласиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону