27 June 2012
07:14 -
Ўзбекистон автовокзалларида йўловчилар ва уларнинг юки кўрикдан ўтказилади
Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг қарори билан йўловчилар ва бошқа шахсларни йўловчи автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди.
Йўриқномада қўл юки, багаж, йўловчилар ва бошқа шахсларни кўрикдан ўтказиш кетма-кетлиги белгиланган. Автовокзал ва автостанция ҳудудига кирувчи шахслар, олдиндан ўзларидаги металл предметлар, хавфли моддалар ва олиб ўтилиши тақиқланган предметлар, ҳамда уларга бегона шахслар томонидан олиб ўтиш учун берилган буюмлар (посилкалар, бандероллар, ўрамалар, пакетлар ва ҳ.к.) тўғрисида билдирган ҳолда, стационар металл детектор рамкаси ўрнатилган назорат-ўтиш пункти орқали ўтишади. Металл предметлар мавжудлиги ҳақида сигнал тушганида қўл металл детектори қўлланилади, у йўқ бўлганида шахсий кўрик ўтказилади.
Унча катта бўлмаган предметлар, қўлдаги устки кийим ва ичида нима борлиги интроскоп экранида кўринмайдиган қўл юки ҳам қўлда текшириб чиқилади.
Қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва хибсга олиш учун кўрикдан ўтаётганларнинг паспорти танланиб текширилади. Зарурат туғилганида, кўрик хизмат итлари ёрдамида амалга оширилади.
Юрак фаолиятини рағбатлантирувчи имплантация қилинган аппаратларга эга шахслар қўлда махсус техник воситаларсиз кўрикдан ўтказилади.
Йўловчиларнинг қўл юки ва багажи фақат уларнинг иштирокида кўрикдан ўтказилиши керак.
Уй ҳайвонлари, қушлар ва бошқа фауна вакиллари ташилганида, йўловчилар ветеринария маълумотномасига ҳамда қафас ёки ҳайвонлар олиб юриладиган бошқа мосламаларга эга бўлишлари керак.
Шахсларни танлаш асосида шахсий кўрикдан ўтказиш бунинг учун махсус жиҳозланган хоналарда қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: тайёрланаётган ноқонуний аралашув акти ҳақида хабар тушганида; кўрикдан ўтказилаётган шахсда хавфли моддалар ва олиб ўтилиши тақиқланган предметлар мавжуд бўлганида ёки борлиги аниқланганида; кўрикдан ўтказилаётган шахснинг хатти-ҳаракатида шубҳали белгилар аниқланганида.
Олиб ўтилиши тақиқланган хавфли буюмлар ва предметлар сирасига ўқ отадиган ва совуқ қурол, портловчи моддалар ва предметлар, заҳарли ёки заҳарловчи барча турдаги моддалар (рухсат берувчи тегишли ҳужжатсиз), сиқилган ва суюлтирилган газ, ёнувчи қаттиқ моддалар, герметик идиш ва ўрамасиз олиб ўтиладиган ўювчи, бадбўй ва коррозияловчи моддалар киритилган.
Йўриқнома 2012 йилнинг 30 июнидан кучга киради. // olam.uz