27 June 2012
06:23 -
Кельн суди суннатни жиноятга тенглаштирди
Германиянинг Кельн вилоятида мусулмон доктор тарафидан суннат қилинган 4 ёшли болада икки кундан кейин қон оқиши бошлангани туфайли докторларга мурожаат қилингани прокуратурага маълум бўлгач, иш судга берилибди ва суд тиббий жиҳатдан эҳтиёж бўлмаган ҳолларда суннат қилишни жиноят деб ҳисобловчи қарор чиқарибди, дейилади немис тилида ҳам чиқадиган The Financial Times газетасининг хабарида.
Бу немисларнинг суд системасида диний одатни жиноятга чиқарувчи биринчи ҳол экан. Энди болани суннат қилиш тан жароҳати етказишга тенглаштирилган.
Суннат мусулмонлар ва иудейлар тарафидан қилинадиган мажбурий амалиётдир. Аммо бу икки дин вакиллари ҳозирча суднинг қарорига муносабат билдиришмаган, суд қарорини яхшилаб ўрганиш лозимлигини гапиришган, холос. Лекин улар охир-оқибат Конституцион Судга мурожаат қилсалар керак, деб тахмин қилинмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения