05 November 2007
04:00 -
17:30 - ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ЁНДОШИШ СИЁСАТИ ТЎҒРИ! (“Бирлик” Партиясининг Баёноти, 5 ноябрь 2007 йил) 8:00 - Гуржистонда акси-атиргул, Ўзбекистонда хуржун/рюкзак инқилоби - “Хумсон” санаторийси эгасиз қолди (“Эзг

17:30 - ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ЁНДОШИШ СИЁСАТИ ТЎҒРИ! (“Бирлик” Партиясининг Баёноти, 5 ноябрь 2007 йил)
Европа Иттифоқи Андижонда аҳолининг ўққa тутилишидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига қарши киритган санкциялардан баъзиларини яқинда шартли бекор қилди, баъзиларини эса, давом эттиришга қарор берди. Европа Иттифоқининг санкциялар йўлини тўла инкор этмасдан, айни замонда, Ўзбекистон ҳукуматига самарали таъсир этиш усулларини қидириши тўғри сиёсат эканлигини тан олиш керак.
Чунки, Куба ва Саддам Ҳусайин давридаги Ироқ каби бундан ҳам мудҳиш санкцияларга дуч келган диктаторликларнинг тарихи шуни кўрсатмоқдаки, бу кунда фақатгина санкциялар жорий қилиш, диктатор ва авторитар режимларни дунёдан изоляция қилишга интилишнинг фойдаси кам. Айниқса, супер давлатларнинг баъзилари санкциялар киритишни эмас, бундай режимларни тўла қувватлаш йўлини танлаб турган пайтда.
Баъзи санкцияларнинг вақтинча бекор қилиниши Европа Иттифоқи Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар борлигини тан олаётгандек бўлиб кўринмайди. Чунки, Европа Иттифоқи бунга имо ҳам қилмади, аксинча, Ўзбекистонда ўзгаришлар йўқлиги, шундай бўлса ҳам, ўзбек ҳукуматини демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масалаларида мулоқотга тортиш ниятида эканлигини очиқча кўрсатмоқда. Европа Иттифоқининг расмий ҳужжатларида, маъсул ходимларининг баёнотларида Ўзбекистондаги ҳамма салбий тенденциялар тилга олинмоқда ва танқид қилинмоқда.
“Бирлик” Партияси Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши киритилган санкциялар таркибини ўзгартириш бўйича 2007 йил 15 октябрь қарорларини ижобий баҳолайди, аввалги баёнотларида ҳам таъкидланганидек (масалан, 2006 йил 6 ноябрь баёноти), Каримов ҳукуматига ўтказилаётган ташқи босимни ва Ўзбекистонни халқаро структураларга интерация қилишни усталик билан биргаликда олиб бориш керак, деб ҳисоблайди.
Шуни ҳам айтиш керакки, Европа Иттифоқи Ўзбекистон расмийлари билан мулоқотларида асосан инсон ҳуқуқларига оид мусалаларни кўтармоқда. Бу тўғри, аммо инсон ҳуқуқлари соҳасида орқага қайтиб бўлмайдиган ўзгаришларга эришиш учун демократик мухолифатнинг расмий сиёсий саҳнага кириши, президент ва парламент сайловларида иштирок этиши мутлақо зарур. Европа Иттифоқи бу масалаларни ҳам ўзбек расмийлари олдига қўйиши, хусусан, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясини рўйхатга олишни уч йидан бери пайсалга солиб келаётгани, унга бу йилги президент сайловида иштирок этишига йўл берилмаганини ҳам танқид қилиши керак.
“Бирлик” Партияси 2009 йилда бўладиган парламент сайловларида иштирок этиш учун ҳаракат қилади ва Европа Иттифоқи у сайловларнинг демократик руҳда ўтказиш талабларини Ўзбекистон ҳукумати олдига қўяди, деб умид билдиради.
“Бирлик” Партияси бу масалаларни ечиш йўлида Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқатга тайёр ва Европа Иттифоқининг тегишли структуралари билан олиб бораётган мулоқотларини давом эттираверади.
8:00 - Гуржистонда акси-атиргул, Ўзбекистонда хуржун/рюкзак инқилоби
Гуржистонда президент Саакашвилининг мухолифлари Тбилиси марказини тўлатиб, акси-атиргул инқилоби қилишмоқчи. Агар халқ бу инқилобни қўллаб-қувватласа, у бўлиши керак. Аммо, акси-инқилобчиларнинг талаблари қизиқ. Уларнинг сони тўртта. Биринчиси – 2008 йилнинг кузига режалаштирилган парламент сайловларини баҳорда ўтказиш. 2 ва 3-чи талаблар ҳам сайловлар билан боғлиқ. 4-чи талаб: сиёсий маҳбусларни озод қилиш. Бундай талабларни халқнинг катта қисми дастаклаши мумкинми?
Бу талабларни анализ қилсак, қизиқ хулосаларга келамиз. Сайловларни бор йўғи ярим йил олдинга суриш шу қадар муҳим ишми? Агар ҳозирги парламент ёмон бўлса ҳам, сайловларнинг ярим йил олдин ўтказилиши оламшумул ижобий натижалар берадими? Ҳеч ким бу саволга “ҳа” деб жавоб беролмайди. “Гуржистонда сиёсий маҳбуслар борми?” деган саволга “ҳа” деб жавоб берган мухолифатчилар эса, биронта исм айтишолмайди.
Бунинг устига Саакашвили ҳукумати мухолифатнинг митингига қарши ҳеч қандай куч ишлатмаяпти.
Бироз мантиқ билан мулоҳаза қилган одам тушунадики, мухолифатга Саакашвилининг атиргул инқилоби тинчлик бермаяпти. Мақсад - унинг усулини қўллаб, тезроқ ҳокимиятга келиш. Агар мухолифат халқни ва давлатни ўйлаётган бўлса эди, Гуржистондаги камчиликларни йўқ қилишга қаратилган таклифларини қонун лойиҳалари сифатида парламентага берган ва уларнинг тасдиқланишини талаб қилган бўларди. Агар парламент буни қилмаса, халққа ҳозирги парламентнинг қанчалик ёмонлиги кўрсатилади ва келаси сайловларни осонликча ютиб чиқиш учун замин тайёрланади. Саакашвилининг ҳукумати сайлов натижаларини сохталаштирса, халқни инқилобга чақириш мантиққа эга бўлган бўларди.
Ўзбекистонда ҳам мухолифатнинг бир қанотининг, тўғрироғи “Эрк” партиясининг мамлакат ичида йўқ бўлиб кетган 53-54-чилар қанотининг чет элдаги одамлари дуч келган-келмаган жойда ўзбеклар инқилоб қилишга тайёр эканлиги, бугун бўлмаса ҳам эртага халқ кўчага чиқиб, диктатурага барҳам беришини бир неча йилдан бери такрорлашади. Аммо, ўзлари халқни инқилобга чақиришга уялишади. Чунки, агар инқилоб қуролли инқилоб бўлмаса, демак у миллатнинг митинги шаклида бўлади. Киевда, Тбилисида ёки Бишкекда бўлгани каби. Аммо, 53-54-чилар Каримовнинг топшириғи билан 1989 йилда миллатга хиёнат қилиб, мустақиллик ва демократия учун курашаётган миллий ҳаракатни парчалаганларида, митингларни “кўча чангитиш” деб эълон қилишганди. Энди қандай қилиб одамларни кўча чангитишга чақиришсин у бечоралар.
53-54-чилар ўзбек халқига ҳар қандай шаклдаги мурожат қилишдан аввал, хоинликлари учун тавба қилиб, миллатдан узр тилашлари керак. Бунга бўйинлари ёр бермаяпти. Шу сабабли, чет элдан баъзибир авантюрист журналистларнинг ёрдамида, чунки, ўз одамлари ҳам қолмаган, Ўшга хуржун/рюкзакда варақа ташиб, ўзларини бир нарса қилаётгандек кўрсатиш учун уринишлари кулгилидир.
Очиғини айтиш керак, 26 миллонли халқни хуржун/рюкзакда ташилган варқалар билан “кўча чангитишга” чиқармоқчи бўлган 53-54-чиларнинг хуржун/рюкзак инқилоби режалари навбатдаги латифага асос бўлиши мумкин халос.
“Хумсон” санаторийси эгасиз қолди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 71, 2 ноябрь 2007)
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ гўшасида жойлашган “Хумсон” санаторийси нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам маълуму машҳур. Санаторийга ҳар йили келувчи юзлаб, балки минглаб фуқаролар табиатнинг мусаффо ҳавоси, шифобахш неъмаларидан баҳраманд бўлишади. Бироқ ана шу санаторий истиқболи бугунги кунда боши берк кўчага кириб қолганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. “Эзгулик” жамиятига санаториянинг бугунги мушкул аҳволи ҳақида баён қилган “Хумсон” очиқ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши раиси Холдор Шеровнинг таъкидлашича, санаторийдаги қоунбузарликларни бартараф этиш, дам олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамият акциядорлари кузатув кенгашининг шу йил 16 августида мажлиси ўтказилган. Мажлисда “Хумсон санаторияси” очиқ акциядорлик жамияти раҳбари Р. Сагдуллаевнинг бир қанча камчиликлари кўрсатилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилган.
Бизга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, санатория айрим раҳбарларнинг қонунбузарлиги ҳамда мансаб ваколатларини суиистъемол қилиши оқибатида аянчли аҳволга келиб қолган. Хусусан, акциядорликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик талабларида жамият акциядорлари Кузатув кенгаши ваколатида жамияти Бошқаруви раисини тайинлаш ҳам мавжуд. Шу ваколат боис Р. Сагдуллаевнинг ўрнига Кузатув кенгаши томонидан ёлланган янги раҳбарни лавозимига тавсия этиш учун борган Кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан маҳаллий аҳоли қарши қўйилиб, сунъий равишда оммавий норозилик келтириб чиқарилган. Р. Сагдуллаев Кузатув кенгашининг қонуний талабини бажаришдан бош тортиб, оломонга санаторий россиялик, қозоғистонлик шахсларга сотилаётганини тушунтирган. Оқибатда жоҳил оломон Кузатув кенгаши аъзоларини санатория ҳудудидан қувиб солиб, Р. Сагдуллаевни лавозимида зўровонлик билан ушлаб турибди.
“Хумсон санаторияси” акциядорлик жамияти фаоллари мазкур ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси, ИИБ ва бошқа давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилишган. Шунингдек, Чирчиқ туманлараро судига Кузатув кенгаши талабини бажариш ҳамда санатория раҳбари ўзгартирилгани ҳақидаги қарорни амалда таъминлаб беришни сўраган. Бироқ суд (судья А. Муҳиддинов) ишни атрофлича ўрганмай, даъвогарларнинг талабини қондирмайдиган Ажрим чиқарган. Ваҳоланки, суддаги даъво предмети “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонун талабларига мос бўлиб, судья иши ҳатто ўрганганига шубҳа бор. Гўё, Президент Фармони асосида Россия Федерациясининг “ВАЦЕТ” корхонаси ҳамда “ЎЗҚИШЛОҚСАВДО” маъсулияти чекланган жамияти ўртасидаги таъсис шартномаси хўжалик суди томонидан бекор қилинган, шу боисдан ҳам мазкур таъсис шартнома объекти бўлган “Хумсон санаторияси” ОАЖнинг йиғилишларини ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас эмиш. Ваҳоланки, хўжалик судининг бу нохолис қарори ҳали кучга кирган эмас, боз устига ҳали юқори босқичда бекор қилиниши ҳам мумкин.
Шу боисдан ҳам Кузатув кенгаши раҳбарлари Чирчиқ судининг Ажрими устидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судига ҳам мурожаат қилишган. Ўзекистон Респуликаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига арз қилишган. Бироқ масалага панжа ортидан қараётган мазкур идоралар раҳбарлари санатория истиқболи, унинг ҳозирги аҳволи аҳамияти устида бош қотирмаяптилар. Қонуний раҳбарга эга бўлмаган мазкур масканнинг истиқобли хусусида ўйламаяптилар.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти санаториянинг юртимиз аҳолиси орасидаги мавқеи ва аҳамиятини ҳисобга олиб, Республика Бош прокуратураси, Давлат мулкини бошқариш қўмитаси раҳбарияти эътиборини мазкур масалага қаратади. Зеро, субъектив жиҳатдан халқимиз мулки, унинг бойлиги бўлган мазкур гўша бир ҳовуч коррупционер раҳбарлар қўлида ўйинчоқ бўлишига йўл қўйиб бўлмайди.
Жамиятимиз мазкур муаммога яна қайтади.