23 June 2012
03:15 -
Ҳижоб билан овора бўлган Туркияга яна бир зарба, бу сафар Ироқдан
Туркиянинг лидерлари ҳижобга ўралган хотинларини бемалол ҳаммага кўрсатолганларидан маст бўлиб, мамлакат бошқарувини қўлдан чиқариб юборганларини ҳам билмай қолганга ўхшайдилар.
Икки кун аввал курд террористлари 8 турк аскарини ўлдириб, 20 дан кўпини ярадор қилган эдилар. Бундан кейин ҳужумга ўтган турк армияси 28 террорист ўлдирилганини эълон қилгани ҳам ҳеч кимни қониқтирмаяпти. Турк армияси исломий илдизли ҳокимият билан сал кам совуқ уруш ичида бўлгани сабабли, ўз вазифасини ҳам бажаришга имкони қолмадими, деган савол ҳаммани ҳаёжонга солган.
Бугун Туркияни кутилмаган бошқа воқеа зарбага солди. Мексикада G20 саммити ва Рио-де-Жанейродаги “RIO-20” конференциясида қатнашиб, Анқарага қайтган Бош вазир Ражаб Эрдўғонни кутилмаган янгилик кутарди.
Туркиянинг Сурия билан чегарадош бўлган Хатай вилоятида туркларнинг реактив самолёти қулаб тушди, бутун дунё уни Сурия қўшинлари тарафидан уриб туширилгани, Сурия тарафи бу янглишлик учун кечирим сўраганини ҳам гапираётган бўлса-да, Анқара аэропортда журналистлар билан учрашган Ражаб Эрдўғон, самолётнинг Сурия тарафидан уриб туширлгани қанчалик ҳақиқат эканлигини билмаслигини айтди, учувчилар тирик ёки ўлик эканлиги ҳақида ҳам маълумот йўқлигини билдирди.
Бундай шароитда Туркия ҳукумати жиддий қадамлар қилишга мажбур эканлиги ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения