23 June 2012
02:04 -
Юртимиздаги немис элчиси дипломатик миссиясини якунлади
Бугун, 22 июнда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўз дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Германия элчиси Вольфганг Ноен билан учрашув бўлиб ўтган. Вазирлик тарқатган маълумотда, элчига икки томонлама ҳамкорликни ривожлаништиришда сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдирилгани таъкидланади.
Вазирлик маълумотига кўра, Германия Ўзбекистоннинг Европадаги асосий иқтисодий шерикларидан биридир. 2011 йилда ўзаро савдо ҳажми 561 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Ўзбекистон бозорида “МАН”, “Клаас”, “Кнауф” каби йирик немис компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Аммо Тошкентдаги немис элчихонасининг мамлакатимиз фуқаролик жамияти вакиллари билан етарлича муносабатлар ўрнатмагани, демократик ҳаракатларда ўзини кўрсата олмаганини таъкидлаш жоиз. Қолаверса, Германия элчисининг Тошкентдаги фаолияти шуни кўрсатмоқдаки, немис фашизмини бошидан кечираган, бунинг учун дунёдан узр сўраган Германия халқи Вольфганг Ноеннинг кимлигини ҳалигача яхши билмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения